Қайднома

Қидирув

Энрике Почетино билан нимага учрашди?

Энрике Почетино билан нимага учрашди?

  26.03.2017 08:48
  0
  718
Энрике Почетино билан нимага учрашди?

Испаниянинг «Барселона» клуби президенти Жозеп Бартомеу «Тоттенхэм» устози Маурисио Почеттино билан учрашди. Бу ҳақда инглиз матбуоти хабар берган.

Бунда ОАВ Бартомеу ҳамда Почеттино ўртасидаги муносабатлар илиқ эканига асосий урғуни берган бўлса-да, «Тоттенҳэм» раҳбариятининг учрашувдан хабари бўлмагани папарацциларни шошириб қўйган. Бунда гап катта эҳтимол билан аргентиналик мураббийнинг «Барселона»да иш бошлаши борасида борган бўлиши ҳам мумкин.

Маълумки, каталонияликлар устози Луис Энрике мавсум сўнггида истеъфога чиқиши борасида айтиб бўлган. Айни вақтда «Барселона» раҳбарияти клуб академиясидан муваффақиятлар йўлида унумли фойдалана оладиган мураббий излаш ишлари билан банд.

Почеттино Лондон клубида айнан шундай фаолият олиб бормоқда. Ўртача ёш борасида «Тоттенҳэм» анча кичик бўлса-да, АПЛда кучли тўртлик учун бемалол кураша олади. Бартомеу ва Почеттино айнан нима масалани муҳокама қилгани ёки бу келишув нима бериши мумкинлиги ОАВ учун аниқ эмас.


Манба: daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz