Қайднома

Қидирув

Танқидларни бас қилинг! Бабаян учун синов яқинлашмоқда

Танқидларни бас қилинг! Бабаян учун синов яқинлашмоқда

  26.03.2017 21:30
  1
  3074
Танқидларни бас қилинг! Бабаян учун синов яқинлашмоқда

Сурия – Ўзбекистон ўйини ортда қолди. Самвел Бабаян ва унинг қўл остидаги Ўзбекистон терма жамоасига ушбу мағлубиятдан сўнг кутилганидек танқид тошлари етарли даражада отилди.

Юртимизнинг барча ОАВлари ва ижтимоий тармоқлардаги «тошбўронлар» якунига етиш вақти етиб келди.

Ҳар нарсанинг чегараси бор, деганларидек биз ҳам қаламимиз учини ёки клавиатурамизни шунчаки «емирилишидан» асрайлик.

Терма жамоа ҳақида бўлар-бўлмас сўзлар, фикрлар билдириш четдан туриб барчанинг қўлидан келади.

Лекин нега МТЖ ғалаба қозона олмайди. Шунчалар ҳам кучсизмизми? деган ибора-ю  саволларга жавоб беришдан олдин бироз шошилмайлик.

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси «Пахтакор» стадионида ўйиндан олдин тикланиш жараёни машғулотларини жиддий тарзда ўтади.

Қатарга қарши баҳсда Ислом Тўхтахўжаев сариқ карточка туфайли ҳамда Виталий Денисов жароҳати сабаб иштирок эта олмайдилар.

Ўйлаймизки, Самвел Бабаян қатарликларга қарши учрашувда Ислом ва Виталий ўрнини боса оладиган футболчига имконият беради. Унинг бу ўйинда ҳам техник хато қилмаслигини кутамиз.

Кейинги учрашувда терма жамоа оптимал таркибда майдонга тушиши ваъда қилинди. Бабаяннинг Қатарга қарши учрашувдан сўнг майдон ҳолати ва иқлимдан эса нолишига умуман ҳаққи қолмаган.

Афсус ва надоматларни мухлислар кечиришмайди. Асло кечиришмайди. Шу боис Ўзбекистон терма жамоасидан Қатарга қарши ўтадиган беллашувда камида йирик ҳисоб ёки Сурия аламини олиш талаб этилади. Ҳа, талаб этилади. Бошқа қўшимча бўлиши мумкин эмас.

Сешанба куни Ўзбекистон терма жамоаси ва «Бунёдкор» стадионидаги муҳит ўзгача бўлиши тарафдорлари камчиликни ташкил қилсада, лекин барчаси ҳали олдинда. Сурия бизнинг умидларимизни буткул сўндира олгани йўқ.

Агар сешанба куни Қатарга қарши ўйинда кўзланган мақсадга эриша олинмаса, ўз-ўзидан жаноб Самвелга чиқиш эшиклари кўрсатилиши эҳтимоли жуда юқори. Ҳа, жуда юқори.

Балки унинг ўзи юклатилган вазифани уддалай олмагинини сезиб лавозимни бошқа бир Европа футболи даражасидаги мураббийга бўшатиб берар!

Чунки Самвел Бабаян учун бу сўнги синов ва охирги имконият.

Акмал ЭШОНХОНОВ


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


Qatarga yutqazsak yoki durang o'ynasak JCH yo'llanmasini qo'ldan chiqaramiz.hozirgi imkoniyatimiz JCH ga chiqish 40%
26.03.2017 23:12

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz