Қайднома

Қидирув

Футболчининг дил изҳори

Футболчининг дил изҳори

  27.03.2017 00:14
  0
  1579
Футболчининг дил изҳори

Одатда, бизга футболчиларнинг фикру хаёли фақат футбол билан банддек туюлади. Уларнинг шахсий ҳаёти, айниқса, турмуш ўртоғига алоҳида вақт ажратиши мумкинлиги аксарият мухлисларга ғайритабиийдек туюлиши ҳам бор гап. Сўнгги пайтларда жаҳон ва ўзбек футболи вакилларининг рафиқаси ёки қаллиғини қанчалар ардоқлашини ижтимоий тармоқлар орқали намоён этиши урфга кирди. Sports.uz шундай юлдузларнинг дил изҳорларини тўплади. Кўрайлик-чи, бу рўйхатдан кимлар ўрин олган экан?

Лионель Месси

Замонамизнинг энг яхши футболчиларидан бири яшил майдондаги ажабтовур ўйини билан чекланиб қолмайди. У кези келганда, рафиқасининг кўнглини олишни ҳам қо-йиллатади. Ўз навбатида, Антонелла ҳам «Инстаграм»га сурат жойлаб, Мессини қанчалик ёқтиришини чиройли сўзлар билан ифодалашга уринди.

Икер Касильяс

Испаниялик дарвозабон Икер Касильяс ҳамда телебошловчи Сара Карбонеранинг муносабатлари футболчиларга алоқадор энг таъсирчан севги қиссасига айланиб кетди. Улар илк бор танишишганида, тўғридан-тўғри эфирда муҳаббатларининг самимийлигини кўрсатиш орқали мухлисларни ҳайрон қолдиришганди. Бугунги кунда ушбу жуфтлик икки фарзандни биргаликда тарбиялашмоқда, туйғулар эса ҳамон ўша-ўша - беғубор. Икер рафиқасини ардоқлашини такрорлашдан асло чарчамайди.

Сеск Фабрегас

«Челси» ярим ҳимоячиси ва унинг суюкли ёри Даниэла Семан нафақат гўзал, балки энг романтик жуфтлик сифатида жаҳон футболида ўзига хос из қолдиришга улгуришди. Улар бир-бирларига ҳар куни дилрозларини ошкор этишдан чарчашмайди, ишонмасангиз, Сеск ҳамда Даниэланинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига назар ташланг. Бунинг натижасида миллионлаб қизлар худди Фабрегасдек вафодор ёр ҳақида орзу қилишаётгани ҳам айни ҳақиқат.

Неймар

Каталониянинг «Барселона» клуби ўйинчиси яшил майдонда турли хил финтлар ишлатишдан ташқари туйғуларини ноодатий тарзда изҳор этишни ҳам ажойиб тарзда уддалайди.

Дани Алвес

«Ювентус» ҳимоячиси бир йил олдин соҳибжамол модель Жоаннага кўнгил қўйди ва ўтган вақт мобайнида бу жуфтлик ўртасидаги муҳаббат анча мустаҳкамланди. Футболчининг «Инс-таграм»даги саҳифасига назар ташласангиз, унинг туйғулари ҳазил эмаслигига амин бўласиз. Алвеснинг навбатдаги дил изҳорига Жоанна ҳам ғаро-йиб сюрприз билан жавоб қайтарди.

Иван Ракитич

Ракель Маури - хорватиялик футболчи Иван Ракитичнинг танлаган ёри. Яқинда «Барселона» вакили рафиқасини ардоқлашини яна бир карра намойиш этиб, умрбод шундай бўлиб қолишига ваъда берди.

Анзур Исмоилов

Энди ўзбек футболига алоқадор ўйинчилар ҳақида сўз юритсак. Анзур ва Соукаинанинг кўпчилик ҳавас қилса арзигулик ҳаёт тарзига аввал ҳам кўп бора тўхталганмиз. Мана, миллий термамиз ҳимоячиси яна бир бор ижтимоий тармоқда таъсирли сўзлар орқали рафиқасини қанчалик яхши кўришини ифода этди.

Виталий Денисов

Москванинг «Локомотив» клуби етакчиларидан бирига айланган ҳамюртимиз бу сафар интернет орқали турмуш ўртоғи Анастасияга ёқимли хабар йўлламади. Аммо севимли қизалоқлари чиройли совға билан унинг кўнглини хушнуд этишди.

Артур Геворкян

Туркманистонлик легионер ҳам четда қолишни хоҳламай, қаллиғи Маргаритани қанчалик ёқтиришини билдириш учун ижтимоий тармоқдан фойдаланди.

Никита Рибкин

«Қўқон-1912» посбонининг интернетдаги саҳифаси орқали ажойиб суратлар жойлаши одат тусини олган. Бу галгиси ҳам Рибкиннинг фаолиятига бефарқ бўлмаганларни ҳайратга сол-гани бор гап.

Дарҳақиқат, самимий туйғуларни ҳурмат қилишни қойиллатадиган футболчилар бисёр. Улардан қайсидир жиҳатларда ўрнак олса арзийди. Ҳар қандай вазиятда ҳам яқинларингизга меҳр улашинг, уларнинг бахти тўкис бўлишига муносиб ҳисса қўшинг!

Ўткир УМАРОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz