Қайднома

Қидирув

Превью: Ўзбекистон - Қатар

Превью: Ўзбекистон - Қатар

  27.03.2017 19:15
  0
  982
Превью: Ўзбекистон - Қатар

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатарга қарши 12 та беллашувда иштирок этган.

Ўзаро ўйинлардаги устунлик Ўзбекистон томонида. Ҳамюртларимиз 7 марта ғалаба қозонган, 2 ўйин дуранг натижа билан тугаган, 3 бора қатарликларнинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати – 21:13, бизнинг фойдамизга.

Қатар терма жамоаси Тошкентга жами 4 бор ташриф буюрган бўлиб, уларнинг ҳаммасида имкониятни бой берган. 
1. 2001 йил. ЖЧ-2002 саралаши. Ўзбекистон – Қатар – 2:1
2. 2006 йил. Осиё кубоги - 2007 саралаши. Ўзбекистон – Қатар – 2:0
3. 2009 йил. ЖЧ-2010 саралаши. Ўзбекистон – Қатар – 4:0
4. 2013 йил. ЖЧ-2014 саралаши. Ўзбекистон – Қатар – 5:1

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатар дарвозасига 12 ўйинда 21 та гол урган. Шуларнинг 15 таси ЖЧ саралашида урилган бўлса, ундан 13 таси Тошкентда нишонланган.

Қатар терма жамоаси дарвозасига энг кўп гол урган ўзбекистонлик футболчилар Миржалол Қосимов ва Фарҳод Тожиев ҳисобланади. Тожиев 2009 йилнинг 28 март куни хет-трик қайд этган. Қосимов эса Қатарга қарши бўлиб ўтган дастлабки уч ўйиннинг ҳар бирида муваффақият қозонган. Баҳодир Насимов ва Одил Аҳмедов Қатар дарвозасига икки мартадан йўл топган.

Қатар дарвозасига гол урган ва айни пайтда ҳам миллий терма жамоада фаолиятини давом эттираётган футболчилар сони икки нафар — Сервер Жепаров ва Одил Аҳмедов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Қатар учрашуви эртага 18:00 да "Бунёдкор" стадионида старт олади.


Манба: www.std.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz