Қайднома

Қидирув

Ахбор Имомхўжаев: Дуодамиз, эртага барчамизнинг хонаданимизда шодлик ҳукмрон бўлсин!

Ахбор Имомхўжаев: Дуодамиз, эртага барчамизнинг хонаданимизда шодлик ҳукмрон бўлсин!

  27.03.2017 19:32
  0
  1015
Ахбор Имомхўжаев: Дуодамиз, эртага барчамизнинг хонаданимизда шодлик ҳукмрон бўлсин!

Эртанги ўйин олдидан ўзбек футболидаги энг таниқли шахсларидан бири, Ўзбекистон шарҳловчилик мактабини асосчиси ҳамда эл севган устоз журналист Ахбор Имомхўжаевнинг фикрлари билан қизиқдик.

У киши ҳам ҳаммамиз каби бирдек ҳаяжонда эканликлари ва термамиздан фақат ғалабалар кутаётганлари ҳақида гапириб ўтдилар.

"Сурия билан ўйиндан кейин анча асабим бузилди. Билишимча, нафақат меники. Ўйиндан кейин жуда кўплаб қўнғироқлар бўлди менга. Танишлар ҳам, нотанишлар ҳам куйиниб гапиришди. 

Жанубий Кореяда мағлуб бўлганимизда ҳам бунчалик куюнмагандим. Рақиб қитъадаги энг кучли жамоалардан бири эди. Бироқ, Сурия термасидан биз ҳар қанақасига кучли эдик. Ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради дейишади. Суриянинг ўз уйи ҳам йўқ эди. 

Очиғи, мухлисларсиз нейтрал майдондан футболчиларимиз йирик ҳисобдаги ғалаба билан қайтишади, деб умид қилган эдим. Афсуски, жуда қимматли 3 очкодан маҳрум бўлдик. Охирида айнан шу очколар етмай қолса ундан-да ачинарли бўлади.

Бироқ ҳали умид чироқлари сўнгани йўқ. Россияга боришга ҳали ҳам имконимиз бор. 

Эртага Қатарни мағлуб этсак, финал йўлланмаси учун курашни давом эттирамиз. Мана кўрсасиз, эртага йигитлар кўзлари ёниб майдонга тушишади ва насиб қилса, мухлислар ишончини қайтаришади. 

Ҳозир биз ишқибозларнинг мадади улар учун ҳар қачонгидан муҳим. Келинг, футболчиларимизни баралла қўллаб-қувватлайлик. Биз қариялар, эрта-ю кеч дуода бўламиз.

Эртага кечқурун барчамизнинг хонаданимизда шодлик ҳукмрон бўлсин! Олға Ўзбекистон!", - дедилар устоз журналист Ахбор ака Имомхўжаев.

Фото манбаси: www.championat.asia


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz