Қайднома

Қидирув

Чеферин:«Европа чемпионлар лигаси турнирни ёпиш - аҳмоқлик»

Чеферин:«Европа чемпионлар лигаси турнирни ёпиш - аҳмоқлик»

  27.03.2017 22:41
  0
  770
Чеферин:«Европа чемпионлар лигаси турнирни ёпиш - аҳмоқлик»

УЕФА президенти Александер Чеферин яна бир бор ташкилот унинг бошқаруви пайти  Европа суперлигаси ташкил этилишига йўл қўймаслигини таъкидлади.

«УЕФА президенти эканман, Европа суперлигасига ўрин йўқ. Айни пайт Чемпионлар Лигаси бор. Бундай турнирни ёпиш - аҳмоқлик»,-деди Чеферин Португалиянинг A Bola нашрига берган интервьюсида.

Февраль ойида «Реал»нинг Испания чемпионатидан ўрин олган «Сельта»га қарши сафар учрашуви бошқа муддатга қолдирилганидан сўнг суперлига ғояси хусусида гап-сўзлар қайта урчиганди. Алоҳида турнирни йўлга қўйиш таклифи «Бавария» раҳбари Карл-Хайнц Руммениггедан чиққан.

Европа клублари ассоциациясини айнан шу мутахассис бошқаради. Ғояга кўра, янги турнир Европанинг умумий лигаси мақомини олади ва унда Англия, Франция, Италия, Испания ва Германия клублари иштирок этишади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz