Қайднома

Қидирув

Курт Зума «Челси»ни тарк этишга тайёр

Курт Зума «Челси»ни тарк этишга тайёр

  28.03.2017 15:04
  0
  705
Курт Зума «Челси»ни тарк этишга тайёр

«Челси» ҳимоячиси Курт Зума жамоада қолиш нияти борлигини яширмади, аммо кейинги мавсумни ижара асосида бошқа клубда ўтказиши ҳам мумкин.

- «Челси»га керакли футболчи эканлигимни исботламоқчиман. Икки йил олдин бу ерга келганимда ўз олдимга улкан мақсад қўйганман.

Бутун эътиборим ҳозирги кунга қаратилган. Умуман жуда бахтлиман. Жамоамнинг ишлари ҳам яхши кетмоқда. Биз буюк ишларни амалга оширишга тайёрмиз.

Жаҳон чемпионати олдидан ижара асосида жамоани тарк этишим мумкинми? Нимага энди йўқ. Кўрамиз, мавсум охирида нималар содир бўлади, лекин ҳозир бор этиборим «Челси»га қаратилган. Майдонга тушишимга аминман.

Лекин келажагим ҳақида Антонио Конте билан ҳали гаплашмадик – дейди Зума beIN Sports`га.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz