Қайднома

Қидирув

Хорхе Фоссати: «Ўзбекистон терма жамоасини ғалаба билан чин дилдан табриклайман»

Хорхе Фоссати: «Ўзбекистон терма жамоасини ғалаба билан чин дилдан табриклайман»

  28.03.2017 20:17
  0
  792
Хорхе Фоссати: «Ўзбекистон терма жамоасини ғалаба билан чин дилдан табриклайман»

ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 7-туридан ўрин олган Ўзбекистон – Қатар (1:0) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Хорхе Фоссати ўйин борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ўйин биз кутгандек қийин кечди. Биринчи бўлимда тўпни яхши назорат қилдик, аммо бизнинг устунлик ҳисобда акс этмади. Иккинчи бўлим ҳам деярли шу сценарий асосида кечди. Футболчилар асабий ўйнади, ҳакам эса ўйиннинг асабий тарзда ўтмаслишиша ёрдам берди.

Ҳакам дарвозамиз томон жарима зарбасини белгилади ва Одил Аҳмедов ажойиб гол урди. Аммо рефери жарима зарбасини нима учун белгилананини сўраганимда, у футболчининг қорнига зарба берилганини айтди. Ҳакам қандай қилиб бу вазиятни кўрганини тушунмадим, ахир у вазиятни орқа томонидан кўрди-ку? Мен эса вазиятни кўрдим. Фол йўқ эди.

Биз ҳам гол урдик, аммо оффсайд бор эди. Бу вазиятга бошқа изоҳ бериш шарт эмас. Ўзбекистон терма жамоасини ғалаба билан табриклайман, чин дилдан табриклайман. Ўзбекистон ҳакамлар хатоси учун масъул эмас. Футболчиларимнинг ўйинидан фахрланаман, улар бор кучини берди. Биз саралаш баҳсларидан бошимизни баланд кўтарган ҳолда чиқиб кетдик. Қатар Тошкентда жуда ёмон ўйнаган, бу эса Ўзбекистон терма жамоаси ўйинининг юқори сифатидан дарак беради”, – деди Хорхе Фоссати.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz