Қайднома

Қидирув

Бабаян:«Эронга қарши ўйинда дуранг ҳам бизни қониқтирмайди»

Бабаян:«Эронга қарши ўйинда дуранг ҳам бизни қониқтирмайди»

  28.03.2017 20:41
  0
  1760
Бабаян:«Эронга қарши ўйинда дуранг ҳам бизни қониқтирмайди»

ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 7-туридан ўрин олган Ўзбекистон – Қатар (1:0) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Муҳим учрашув ўтказдик. Ғалаба биз учун керакли эди ва биз бунга эришдик. Қимматли уч очкога эга бўлдик. Бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга ташаккур айтмоқчиман. Ўйиндан олдин рақибнинг ўйинини инобатга олган ҳолда стандарт вазиятларга тайёрлангандик.

Аввал ҳам айтиб ўтганимдек, ғалаба ва мағлубият бир-бирига яқин юради. Ғалаба қозондик, аммо таркибда муаммолар бор. Менинг Ўзбекистон клубларига эътирозим бор: “Пахаткор”, “Бунёдкор”. “Пахтакор”нинг бир йўла уч футболчиси жароҳат олганди: Сергеев, Андреев, Лобанов. Клублар билан жиддий иш олиб боришимиз зарур.

Ҳисобни очгандан кейин уни ушлаб туришга ҳаракат қилдик. Чунки Қатар терма жамоаси қанотларда кучли ўйин кўрсатади. Мерзляков бирорта ҳам ўйин ўйнамаганди. Йиғинда у керакли кўрсатмаларни олди. Футболчиларимга эътирозим йўқ, улар майдонда бор кучини берди.

Гуруҳда осон ўйинлар йўқ. Навбатдаги ўйин Эронда бўлиб ўтади. У ерда фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Хатто дуранг ҳам бизни қониқтирмайди” – деди Самвел Бабаян.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz