Қайднома

Қидирув

Миллий термамиз ҳамон 3-ўринда, аммо...(ВИДЕО)

Миллий термамиз ҳамон 3-ўринда, аммо...(ВИДЕО)

  29.03.2017 10:53
  0
  995

ЖЧ—2018 саралашида Ўзбекистон терма жамоаси ўзи жой олган гуруҳдаги учинчи ўрнини сақлаб қолди. Бу йўлда Самвел Бабаян жамоаси Қатар устидан минимал ҳисобда зафар қучди. 28 март куни бўлиб ўтган қолган икки беллашувда ҳам шу ҳисоблар қайд этилди. Эрон хитойликлар дарвозасига, Жанубий Корея эса Сурия постига 1 та гол урди.

«А» гуруҳи ўйинларига эътибор берилса, ортда қолган 21 та беллашувдан 12 тасида 1:0 ҳисоби қайд этилган (ярмидан кўпроқ). Бу борада Самвел Бабаян жамоасининг ҳиссаси энг кўп. Ўзбекистонликлар 5 та ўйинда шундай ҳисобга рози бўлган, Эронда эса бу кўрсаткич 4 тани ташкил қилади.

Маълумот учун, навбатдаги турда айнан Эрон ва Ўзбекистон термалари Теҳронда тўқнаш келади. Июнь ойида бўлиб ўтадиган ўша учрашувдаги ғалаба Карлуш Кейруш жамоасига ЖЧ—2018 чиптасини тақдим этади. Қайд этиш керак, форслар ҳозирга қадар 5 та ўйинда зафар қучиб, умуман мағлуб бўлмаган. Шунингдек, ўз дарвозасидан ҳам гол ўтказиб юбормаган.

ЖЧ—2018. Осиё
«А» гуруҳи. 7-тур
28 март, сешанба

Жанубий Корея — Сурия 1:0

Гол: Ҳонг Жеонг Ҳо, 4 (1:0).

Эрон — Хитой 1:0

Гол: Меҳдий Таремий, 46 (1:0).

Ўзбекистон — Қатар 1:0

Гол: Одил Аҳмедов, 65 (1:0).

Foto: OFK

Фото: ОФК


Манба: daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz