Қайднома

Қидирув

Швайнштайгер ва унинг хотини Ана Иванович Чикагода!

Швайнштайгер ва унинг хотини Ана Иванович Чикагода!

  29.03.2017 21:28
  0
  849

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоасида тўп сурган германиялик ярим ҳимоячи Бастиан Швайнштайгер АҚШнинг MLS лигаси вакили — «Чикаго Файр» клуби билан «1+1» кўринишида шартнома имзолагани ҳақида хабар берилганди.

Foto: Getty Images

Фото: Getty Images

Metro нашрининг маълум қилишича, АҚШ визасини олишга муваффақ бўлган 32 ёшли футболчи теннисчилик фаолиятини якунлаган турмуш ўртоғи Ана Иванович билан Чикаго шаҳрига етиб борди.

Foto: Twitter / @BSchweinsteiger

Фото: Twitter / @BSchweinsteiger

«МЮ» бош мураббийи Жозе Моуриньонинг ишончини қозона олмаган Бастиан Швайнштайгер Чикагода қаҳрамонларча кутиб олинди. Тажрибали футболчининг янги клубдаги йиллик маоши 4,5 миллион долларга тенг бўлади.

Маълумот учун, футболчилик фаолиятининг асосий қисмини Германиянинг «Бавария» клубида (2002—2015) ўтказган Швайнштайгер 2015 йилнинг ёзида «МЮ»га келиб қўшилган эди. У Англия Премьер-лигаси доирасида жами 18 учрашув ўтказиб, 1 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилган.


Манба: daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz