Қайднома

Қидирув

Темур ва унинг жамоаси ёхуд натижа бермаган авлод

Темур ва унинг жамоаси ёхуд натижа бермаган авлод

  29.03.2017 21:30
  0
  1042
Темур ва унинг жамоаси ёхуд натижа бермаган авлод

Журналист Ўзбекистон терма жамоасида авлодлар алмашинуви тўғри олиб борилмаганига эътибор қаратди. Қуйида ушбу мақола ўзгартиришларсиз келтирилади.

 ... Ўзбек футболининг энг меҳнатсевар ва серғайрат ярим ҳимоячиларидан бири Темур Кападзе мардона иш тутганини ҳали кўп эслаймиз. Икки йил олдин у терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини ҳамда ёш истеъдодли футболчиларга ўрнини бўшатиб берганини эълон қилган эди. Ўзбекистон терма жамоасининг бошқа ветеранлари сафдошининг бу ишорасини илғашмади шекилли, ҳали ҳамон терма жамоа либосини ҳеч кимга бермай келишмоқда...

Албатта, улар кўп нарсани кўришган, тажрибаси мўл, обрўси ҳам баланд. Ватан учун анча тер тўкишди. Аммо спорт — шафқатсиз. Вақти келганда бутсани михга илиб, ёш авлодга жой бўшатиб бериш керак. 

Кападзелар авлоди Бразилияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати саралашида қўйилган мақсадга эриша олмадилар. Улардан кўп нарса кутган эдик. Ахир бу авлоднинг етакчиларидан бири Осиёнинг энг яхши футболчиси бўлган Сервер Жепаров, яна бири Россия чемпионатида ўзини кўрсатаётган юқори техника ва тезлик соҳиби Одил Аҳмедов эди-да...

Кейин Россияда ўтказиладиган жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари бошланди. Терма жамоамиз эса яна ўша-ўша Жепаров, Аҳмедов, Гейнрих, Ҳайдаров...лар билан катта йўлга отланди. Ваҳоланки, уларнинг ортидан ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида иштирок этган бир қатор истеъдодли ёшлар ўзини кўрсатиб келаётган эди. Нега миллий терма жамоага улар сафидан оз, жудаям оз футболчилар чақирилди? Истеъдод бир соат ё бир кунда сўниб кетиши мумкин эмас. Уларга имкон бериш керак эди холос! 

Гап, менимча, футболчиларни танлаб олишдаги ўзига хос ёндашувда ёки ҳозирги бош мураббий Самбел Бабаян кўп такрорлаганидек, “ўз футбол фалсафасини шакллантиришда”. Бабаяннинг футбол фалсафаси моҳиятини эса, ҳозирча ўзидан бошқа ҳеч ким тушунмаяпти. Сурия билан ўйин бунинг яққол исботи. 

Натижа учун ўйнаб, қарзни қайтаришди

Қатар билан ўйинда футболчиларимиз натижа учун ўйнашгани яққол билиниб турди. Бундай ўйинлар эса ҳеч қачон чиройли бўлмаган. Бундай ўйинлар тақдирини кўпинча биргина хато ҳал қилади. Шунинг учун кеча бизникилар ҳам, қатарликлар ҳам жуда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишди. Табиийки, ўз майдонида бундай зерикарли ўйин намойиш этиш мухлисларга асло ёқмади...

Албатта, ғолибларни муҳокама қилмайдилар. Бироқ гуруҳ аутсайдери (ФИФА рейтингида 84-ўрин) устидан эришилган ғалаба кишига алоҳида бир мамнуният ҳам бахш этолмайди. Ҳамон ўша-ўша — терма жамоа ўйинида мураббийлар штабининг қандайдир тактик топилмаларидан дарак ҳам йўқ. Ҳатто энг тажрибали футболчилар ҳам баъзан майдонда нима қилишлари лозимлигини билмай қолишмоқда.

Олдинда эса яна уч ўйин турибди — Эрон ва Хитой билан сафарда ҳамда Жанубий Корея билан ўз майдонимизда. Мутахассислар жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш учун камида 19 очко тўплаш керак, деб ҳисоблашмоқда. Самвел Бабаян жамоаси шу ўйини билан бу маррага етиб бора олармикан?


Манба: kun.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz