Қайднома

Қидирув

Лионел Месси ФИФАдан кечирим сўради

Лионел Месси ФИФАдан кечирим сўради

  30.03.2017 12:46
  0
  732
Лионел Месси ФИФАдан кечирим сўради

Аргентина терма жамоаси сардори Лионел Месси ФИФАга хат ёзиб, Чилига қарши кечган ўйинда (1:0) ҳақоратли сўзларни ишлатгани учун узр сўради, аммо шу билан бирга бу ҳақорат ён қанот ҳакамига қаратилганини рад этди.

"Мен Чилига қарши кечган ўйинда ҳакамни ҳақорат қилганимни кескин рад этаман. 

Ҳакамнинг ёрдамчиси бразилиялик ва у менинг гапларимни тўлиқ тушунади. Биз ҳатто ўзаро мулоқотда ҳам бўлдик ва мен уни мутлақо ҳақорат қилганим йўқ.

Менинг гапларим унга қаратилмаганди, мен шунчаки ҳавога гапирдим ва бунинг учун узр сўрайман", - дейди Месси.
Эслатиб ўтамиз, ФИФА Мессини Аргентина терма жамоасининг 4 та ўйинига дисквалификация қилган эди.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz