Қайднома

Қидирув

Элдор Шомуродов: «Мухлис борки, ҳамиша ўз жамоасидан фақат ғалаба кутади

Элдор Шомуродов: «Мухлис борки, ҳамиша ўз жамоасидан фақат ғалаба кутади

  30.03.2017 16:07
  0
  705
Элдор Шомуродов: «Мухлис борки, ҳамиша ўз жамоасидан фақат ғалаба кутади

Ўзбекистон терма жамоаси 28-март куни Қатар терма жамоасини мағлубиятга учратиб, жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида ўз имкониятини бироз бўлсада яхшилиб олди.

Мазкур ўйинда тўлиқ иштирок этган Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби ярим ҳимоячиси Элдор Шомуродовнинг ўйиндан кейинги фикрлари билан қизиқдик.

Элдор Шомуродов (Ўзбекистон м.т.ж. ярим ҳимоячиси):

- Аввало, Сурия термасидан қабул қилинган мағлубиятга қарамай, бизга ишонч билдирган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Кўп минг сонли ҳамюртларимиз стадионга ташриф буюриб, футболчиларни қўллаб-қувватлаб туришди. ғалабада уларнинг ҳам ҳиссалари катта бўлди. Очиғини айтиш керак, Суриядан қабул қилинган аламли мағлубиятдан сўнг қийин бўлишини билардик. Аксарият мухлислар биздан ранжишганди. Уларнинг ишончларини қайтариш учун фақат ғалаба қозонишимиз шарт эди. Гуруҳдаги вазиятдан келиб чиқсак, бизни фақат 3 очко қониқтирарди. Мухлисларни бироз хушнуд эта олган бўлсак, бундан бахтиёрмиз. Ҳа, чиройли футбол намойиш этилмади, лекин охиригача курашиб, якунда керакли ғалаба қўлга киритилди. Биласизми, биз футболчиларга ижтимоий тармоқларга кириш тақиқланган. Бор эътиборимиз ўйинга қаратилганди. Шунга қарамай, барибир, футболчилар ва мураббийлар манзилига билдирилган танқидларни эшитдик. Бир томондан, уларни тўғри қабул қилдик. Мухлис борки, ҳамиша ўз жамоасидан фақат ғалаба кутади. Аммо ҳар доим ҳам ютуққа эришиб, уларни хушнуд этишнинг иложи бўлавермайди. Кучли термалар ва клублар ҳам мағлубиятга учрашади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам хато ва камчиликлардан тўғри хулоса чиқариб, кейинги учрашувларда уларни такрорламасликка астойдил интиламиз.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz