Қайднома

Қидирув

Даврон Файзиев: Хатолар устида кўп ишлашимиз керак

Даврон Файзиев: Хатолар устида кўп ишлашимиз керак

  30.03.2017 23:08
  0
  1114
Даврон Файзиев: Хатолар устида кўп ишлашимиз керак

"Насаф"-"Сўғдиёна" (4:0) учрашувидан кейин "Сўғдиёна" жамоаси бош мураббийи  Даврон Файзиев ҳам ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.

- "Насаф" каби жамоалар биздек рақибларнинг хатосини ҳеч қачон кечирмайди. Бугун ўз жамоамни таний олмадим. Ўйинда фақат бир жамоа кўринди. Бу ҳам бўлса "Насаф" жамоаси.

Бугун хатолар кўпайиб кетди. Хатолар устида кўп ишлашимиз керак. Мен учрашувдан аввал шогирдларимга қўрқмасдан ўйнашни таъкидлаган эдим. "Насаф" бугун ҳаққоний ғалабага эришди. Уларни табриклайман.

Аввалги учрашувларда Мамадалиев ва Қобиловнинг ҳаракатлари маъқул келгани боис бугун уларни таркибга киритдим. Махмудов ва Абдурахмоновлар ҳам тажрибали ўйинчилар ҳисобланади.

Уларни иккинчи бўлимда майдонга тушириб, ўйинни кучайтиришни кўзлаган эдим. Лекин ўйлаган режаларимиз амалга ошмади.


Манба: www.fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz