Қайднома

Қидирув

Илҳом Шарипов: Мухлисларимиз – 12-ўйинчимиз

Илҳом Шарипов: Мухлисларимиз – 12-ўйинчимиз

  31.03.2017 14:11
  0
  718
Илҳом Шарипов: Мухлисларимиз – 12-ўйинчимиз

Мухлислар ташкил этган байрам тадбири якунида жамоа номидан Илҳом Шарипов ишқибозларга миннатдорчилик билдирди.

«Аввало, мухлисларимизга мана шундай эътибор ва қўллаб-қувватлаш учун миннатдорчилик билдираман. Бугун мухлислар сингари футболчилар ҳам ишқибозлар билан учрашиб, бир дастурхон атрофида тўпланиб, яхши таассуротлар олишди.

Мана шундай юзлаб жонкуяр мухлисларимиз борлиги бизнинг ютуғимиздир. Жамоамизнинг муваффақиятларида ҳам сўзсиз мухлисларнинг ўрни жуда катта. Улар 12-ўйинчимиз, хоҳ Самарқандда ўйнайлик, хоҳ Тошкент, Бекобод ёки водийда бўлсин доимо жамоамизни қўллаб-қувватлашмоқда.

Мухлисларнинг далдаси футболчилар учун жуда муҳим. Ҳали мавсум олдинда. Мухлисларимиз ҳар қандай ҳолатда ҳам бизни қўллаб-қувватлашда давом этсалар, «Динамо» жамоаси ҳам майдонда энг аввало улар учун бор куч ва ғайратини ишга солади» - деди Илҳом Шарипов.


Манба: www.fcdinamo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz