Қайднома

Қидирув

Илҳом Мўминжонов: «Динамо»га қарши баҳсда уч очко биз учун муҳим эди.

Илҳом Мўминжонов: «Динамо»га қарши баҳсда уч очко биз учун муҳим эди.

  31.03.2017 21:43
  0
  571
 Илҳом Мўминжонов: «Динамо»га қарши баҳсда уч очко биз учун муҳим эди.

"Динамо" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг жамоамиз бош мураббийи Илҳом Мўминжонов матбуот анжуманида журналистларнинг саволларига жавоб берди: - Самарқандликларнинг ўйин услубини жиддий тарзда ўрганиб чиққандик. Бир хафта ичида "Динамо" жамоасининг учта учрашуви ёзилган видео роликларни кузатиб, шундан келиб чиққан ҳолда тайёргарлик кўргандик. Худога шукур, йигитлар бугун берилган кўрсатмани бехато бажаришди. Шогирдларим рақибнинг икки футболчиси Сардор Сулаймонов ва Жавоҳир Қаҳрамоновларга ўз ишини тўғри бажаришга имкон беришмади. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"ни мағлуб этган учрашувини синчковлик билан ўргангандик.

Айниқса Сардор Сулаймонов 90 дақиқа давомида тинмади. Ярим ҳимоянинг ўнг қанотига эса Алишер Саматовни бежизга қўймадим. Бугун Алишер Жавоҳир Қаҳрамоновнинг урунишларини бартараф қилди.

Ўйиндан аввал ҳам шогирдларимга ушбу икки футболчига алоҳида эътибор қаратиш шартлигини кўп бора таъкидладим. Ойбек Қиличев майдондан четлатилганида нима сабабдан бундай бўлганини аввалига тушунмадим.

Бор эътиборим ўша пайтда майдонга қаратилганди. Захира ҳакамидан сўрасам у жавоб бермади. Бош ҳакам футболчимизни сўкингани ва қўли билан номақбул ишоралар қилганини айтди. Тан оламан бу хаққоний четлатиш. Бундай қилиш мумкин эмас.

Қиличев "Навбаҳор" томонидан ҳам жазоланади. Мансур Саидовнинг бугун ўйинда йўқлиги сезилди. У бугунги кунда Ўзбекистоннинг кучли бешталигига кирадиган ярим ҳимоячи ҳисобланади. С

аидовга жуда қийинчилик билан “Навбаҳор” аъзосига айлантиргандик. Афсуски жароҳат туфайли бугун майдонга туша олмади.

Унинг ўрнида ўйнаган Ойбек Қиличев яхши таассурот қолдирди. Наманганда "Нефтчи" ва сафарда "Қизилқум" билан кечган ўйинларда атиги бир очко ишладик, холос. Аммо, кўрсатган ўйинимиз менга манзур бўлганди. Жамоамиз мухлислари ҳам ўйин услубимизни маъқуллашган. "Динамо"га қарши баҳсда уч очко биз учун муҳим эди.

Наманганга ғалаба билан қайтишимиздан хурсандмиз. Самарқандликларга кейинги ўйинларда омад тилайман. Жамоа ёш ўйинчилардан иборат. Уларнинг таркиби яхши шаклланибди.

Қолаверса рақиб мураббийлар штабида ҳам яхши мутахассислар иш олиб боришмоқда. Мухлислар билан тўлган ўйингоҳда ўйнаш бизга босим ўтказмайди. Босим футболчиларимизга таъсир ўтказганида мағлубиятга учраган бўлардик.

Руҳий жихатдан ҳам яхши тайёргарлик кўрганмиз. Сариқ карточкалар? Жамоалар шиддатли футбол намойиш қилишгани, майдонга ғалабани кўзлаб чиққанимиз сабабли футболчилар асабийлашишди.

Шунинг учун огоҳлантиришлар сони кўп бўлди. Майдонда ҳар бир сантиметр учун кураш кечди. "Динамо" шу пайтгача ҳеч бир жамоага имкон қолдирмай ва гол ўтказмай келаётган жамоалардан бири эди. Уларга барча ҳавас қилади.


Манба: www.pfcnavbahor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz