«Реал»нинг собиқ ҳужумчиси Рауль Гонсалес келажак режалари ҳақида гапириб ўтди. «Келажагим ҳақида гапирадиган бўлсам, ҳар бир ишни аста-секинлик билан олиб бораман. «Барселона»да ишлашим мумкинми? Биринчи ўринда ўз уйимга, «Реал»га қайтишни истайман. Бироқ футболда ҳеч қачон «ҳеч қачон» деб бўлмайди.
Сўнгги пайтларда «Барселона» ҳақида илиқ фикрлар билдираётганим мухлисларга ёқмаган бўлиши мумкин. «Реал»да 17 йил тўп сурдим ва бу жамоанинг мухлиси бўлиб қоламан. Бу борада виждоним тоза. Борди-ю, гап ўйин таҳлили ҳақида кетадиган бўлса, каталонияликлар ҳақиқатан ҳам яхши ўйнашмоқда. Буни инкор этиб бўлмайди»,-деди Рауль Sport.es. сайтига берган интервьюсида.
Айтганча, мадридликлар раҳбарияти ярим ҳимоячи Иско шартномасини узайтирмаса, уни ўйин амалиётисиз қолдириши мумкин. Бу ҳақда Cuatro нашри хабар тарқатди. «Қироллик клуби»дагилар футболчининг 2018 йилда озод агентга айланиб, «Барселона»га ўтиб кетишидан чўчимоқдалар. Олдинроқ Испания матбуотида Иско каталонияликлар билан шартнома имзоласа, 20 миллион евро миқдорида кўтарма пули олиши ҳақида хабарлар тарқатилганди.
Маълумотларга қараганда, «Реал» Искога шартномани олти йилга узайтириш таклифи билан чиққан. Унга кўра, футболчи йилига 6 миллион евро миқдорида маош олади.
Шунингдек, клуб мураббийлар штаби Марсело ва Даниэл Карвахалнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилмоқда. Хабарларга кўра, июнда «қироллик клуби» бу футболчилар билан шартномани узайтиради. Ўйинчиларнинг амалдаги шартномаси 2020 йилгача мўлжалланган, бироқ Испания гранди уларни 2022 йилгача сақлаб қолмоқчи. Янги битимга кўра, Марсело ва Карвахалнинг маоши оширилиши ҳам кўзда тутилган.
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20