Қайднома

Қидирув

Гуллит Голландия термасини бошқаришга тайёр

Гуллит Голландия термасини бошқаришга тайёр

  01.04.2017 09:05
  0
  992
Гуллит Голландия термасини бошқаришга тайёр

«Милан»нинг собиқ футболчиси Руд Гуллит таклиф оладиган бўлса, Голландия терма жамоасини бошқаришга тайёрлигини маълум қилди.

«Ўз юртингиз терма жамоаси бош мураббийи бўлиш катта шараф. Жамоага ёрдам беришга тайёрман. Лекин федерациянинг режалари қандайлигини ҳеч ким билмайди. Номзодлар ҳам етарли»,-деди Гуллит beIN Sportsга берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, голландлар ЖЧ-2018 саралаш баҳсларида Болгарияга имкониятни бой беришганидан сўнг бош мураббий Данни Блинд лавозимидан четлатилди.

Айрим манбаларда ёзилишича, унинг ўрнини Луи ван Гал эгаллаши мумкин экан. 


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz