Қайднома

Қидирув

Breaking news! Одил Аҳмедов «Шанхай СИПГ»ни тарк этмоқда

Breaking news! Одил Аҳмедов «Шанхай СИПГ»ни тарк этмоқда

  01.04.2017 13:00
  0
  1914
Breaking news! Одил Аҳмедов «Шанхай СИПГ»ни тарк этмоқда

Хабарингиз бор, бу мавсум бошида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов Хитойнинг “Шанхай СИПГ” клубига кўчиб ўтганди.

Ҳамюртимиз шу пайтга қадар шанхайликлар таркибида ОЧЛ-2017 баҳсларида майдонга тушди. Аммо Хитой чемпионати бошланишидан олдин жорий этилган 3 легионер лимити Одил учун муаммога айланди.

Чунки “Шанхай СИПГ”нинг ҳужум чизиғида 3 нафар бразилиялик тўп тепади. Шунинг боис терма жамоамиз сардори Хитой чемпионатида ҳар доим ҳам майдонга туша олмаяпти.

Хитой чемпионатига қўйилган чеклов натижасида Одил Аҳмедов Шанхайни тарк этмоқда. Ҳозирча ҳамюртимиз қайси жамоага бориб қўшилиши борасида хабарлар йўқ.

Балки Одил “Краснодар” ёки сўнгги пайтларда натижалари анча пасайиб кетаётган “Пахтакор” сафини ижара асосида тўлдирар, буни вақт кўрсатади. 

P.S: Бу албатта Апрель ҳазили. Биз миллий терма жамоамиз сардорига Хитойда ҳам мазмунли ўйинлар намойиш этишини, шанхайликларнинг суюкли футболчиси бўлишини тилаб қоламиз!!! 


Манба: www.sports.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz