Қайднома

Қидирув

Хитойликлар гапларига жавоб бера олишмаябдими? Ёҳуд Аҳмедов ортидан яна бир футболчи Европага қайтмоқда

Хитойликлар гапларига жавоб бера олишмаябдими? Ёҳуд Аҳмедов ортидан яна бир футболчи Европага қайтмоқда

  01.04.2017 13:12
  0
  1415
Хитойликлар гапларига жавоб бера олишмаябдими? Ёҳуд Аҳмедов ортидан яна бир футболчи Европага қайтмоқда

«Гуанчжоу Эвергранд» ҳужумчиси Жексон Мартинес Европа чемпионатига қайтиши мумкин. A Bola нашрининг хабарига кўра, тажрибали ҳужумчи Туркиянинг «Галатасарой» клубига ўтиши мумкин.

Туркияликлар 30 ёшли форварддан жамоада Лукас Подольски ўрнини босишини таҳмин қилишмоқда. «Галатасарой» футболчи ва унинг клубидан трансфер ҳуқуқини ижара ёки тўлиқ сотиб олиш бўйича музокара бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лукас Подольски ёзда Япония клубларидан бирига ўтишини маълум қилганди. Маълумот учун, Жексон Мартинес Хитой Суперлигасида 10 учрашувда майдонга тушиб 4 та гол муаллифига айланганди.

Ҳозиргина Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов ҳам "Шанхай Сипг"ни тарк этаётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.


Манба: www.footballhd.ru


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz