Қайднома

Қидирув

«Олмалиқ» сиёсатини қўллайман, аммо...

«Олмалиқ» сиёсатини қўллайман, аммо...

  02.04.2017 20:39
  0
  1567
«Олмалиқ» сиёсатини қўллайман, аммо...

Шахсий фикримча, футболчиларимизнинг охирги йилларда ўйин бобида ўсишдан тўхташгани аввало, мураббийлар цехига боғлиқ. Айниқса, ёш йигитларимиз янгича ёндашувга эҳтиёж сезишмоқда.

Бу билан маҳаллий мутахассисларни ерга урмоқчи эмасман. Лекин хоҳлаймизми-йўқ, футбол ривожи учун хориж тажрибаси ҳам жуда зарур. Бунинг исботи сифатида ўша футболи энг юксак чўққига чиққан мамлакатлардан ҳам мисоллар келтириш мумкин.

Яъни ҳамма жойда легионер мураббийлар хизмати ўзгача қадрланади. Чунки турли-туман тажрибалар уйғунлиги муҳим саналади. Ўзимиздан ёрқин битта мисол: Луиз Фелипе Сколарининг юртимизда ишлагани маълум даражада ўз самарасини берганди. Айтайлик, Жасур Ҳасановнинг бирданига бошқача ўйнай бошлагани эсингиздадир.

Менимча, унинг футболга умумий қарашини айнан бразилиялик мутахассис ўзгартирганди. Шу маънода «Олмалиқ» сиёсатини тўла қўллаб-қувватлайман. Эҳтимол, клубнинг натижалари кескин яхшиланмас, аммо тажрибали мутахассис Виктор Кумиков туфайли йигитларимиз футбол ва машғулотларга бошқача ёндашишларига ишонаман.

Бу аввало, миллий футболимизнинг умумий равнақи учун муҳимдир. Қанийди, олий лиганинг камида 5-6та жамоасида хорижлик мураббий ишласа....

Дадажон КАМОЛИДДИНОВ, Ангрен шаҳри.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz