Қайднома

Қидирув

Александр Волков расман «Шўртан»ни тарк этди!!!

Александр Волков расман «Шўртан»ни тарк этди!!!

  02.04.2017 21:40
  0
  795
Александр Волков расман «Шўртан»ни тарк этди!!!

Бугун кунинг иккинчи ярмида "Шўртан" ПФК нинг Ғузордаги қароргоҳида навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилди. Унда жамоа раҳбарияти, ходимлар, мураббийлар гуруҳи ва футболчилар иштирок этишди.

"Шўртан" ПФК ниниг 2017 йил футбол мавсумининг шу кунга қадар ўтказилган 4та учрашувдан сўнгги 3 тасида кетма-кет мағлубиятга учраб, қониқарсиз натижа кўрсатганлиги, қолаверса бундан олдин огоҳлатирилганлигига қарамасдан ишни тўғри йўлга қўя олмаганлиги учун бош мураббий Александр Волков истеъфога чиқарилди. 

Бундан ташқари ўз устида ишламаганлиги ва натижада спорт тайёргарлигини, жисмоний ҳолатини пасайтириб юборганлиги учун футболчилар Руслан Вагапов ҳамда Жаҳонгир Жиямуродов билан тузилган шартнома муддатидан олдин бекор қилинди.

Шу кунга қадар жамоада техник директор лавозимида ишлаб келаётган Ихтиёр Каримов "Шўртан" вақтинчалик бош мураббийи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

"Шўртан" ПФК матбуот хизмати


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz