Қайднома

Қидирув

ЖЧ саралашидаги рақиб – Жанубий Корея термаси Ироқ билан ўйнайди

ЖЧ саралашидаги рақиб – Жанубий Корея термаси Ироқ билан ўйнайди

  03.04.2017 11:03
  0
  557
ЖЧ саралашидаги рақиб – Жанубий Корея термаси Ироқ билан ўйнайди

Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳидаги рақиби – Жанубий Корея терма жамоаси саралашнинг “B” гуруҳида иштирок этаётган Ироқ футболчиларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.

Мазкур учрашув 8 июнь куни Дубай шаҳрида бўлиб ўтиши кўзда тутилган. Ўртоқлик ўйинидан 5 кун кейин, яъни, 13 июнь санасида Жанубий Корея терма жамоаси саралаш босқичи 8-турида сафарда Қатар билан тўқнаш келади.

Ироқ термаси ўша куни ўз майдонида Японияни қабул қилади.

Маълумот учун, ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 7-туридан кейин Жанубий Корея терма жамоаси 13 очко тўплаган ҳолда Эрондан (17 очко) кейин иккинчи ўринда бормоқда. Ўзбекистон терма жамоаси 12 очко билан учинчи поғонани банд қилган.

“B” гуруҳидаги Ироқ термаси 7 та ўйинда 4 очко жамғариб, 5-поғонани эгаллаб турибди.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz