Қайднома

Қидирув

Ҳамиджон Актамов истеъфога чиқмайди!

Ҳамиджон Актамов истеъфога чиқмайди!

  04.04.2017 08:37
  0
  850
Ҳамиджон Актамов истеъфога чиқмайди!

Аввал хабар қилганимиздек, бугун Навоий шаҳридаги “Ёшлар” спорт мажмуасида “Қизилқум” жамоаси ишқибозларининг клуб раҳбарияти билан учрашуви бўлиб ўтди. 

Тадбир аввалида клуб ижрочи директори Ҳамиджон Актамов сўзга чиқди.

-Жамоамизнинг мавсум аввалидаги муваффақиятсизликлари учун сиз мухлислардан узр сўраймиз, -дея гап бошлади Ҳамиджон Ғуломович. – Мавсумни кутилгандек бошлай олмадик. Айрим ўйинларда омадимиз келмади. Шу боис барча мағлубиятда барча айбни ўз зиммамга оламан. Агар лозим бўлса, истеъфога чиқишга тайёрман.

Шундан сўнг мухлислар клуби аъзолари сўзга чиқиб, жамоанинг ҳозирги мураббийлар штаби ва футболчиларга ишонишларини, Ҳамиджон Актамов бир неча йиллардан буён Навоий футболини ривожланишига ҳисса қўшиб келаётганини таъкидлашди ва бир овоздан жамоа раҳбарининг истеъфосини рад этишди.

“Футболда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради. Шу сабаб биз ҳар қандай вазиятда ҳам жамоамиз аъзолари – футболчилар ва мураббийларни қўллаб-қувватлаймиз. Ҳамиджон Актамов вилоятимизнинг фидойи фарзанди. “Қизилқум” жамоамизнинг кейинги йиллардаги муваффақиятларига катта ҳисса қўшиб келаётган инсон. Ўйлайманки, мавсум давомида футбочлиларимиз чиройли ўйинлар билан биз ишқибозларни хурсанд этишади”, деди “Қизилқум” мухлислар клуби раҳбари Шаҳриддин Ишназаров.


Манба: Championat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz