Яқинда Испания чемпионати тарихида энг йирик ҳисоблардан бири қайд этилди. Испаниянинг 3-дивизионида «Барселона Б» ёшлар жамоаси «Эльденсе» клубини 12:0 ҳисобида мағлуб этди.
Бу шармандали натижадан сўнг, «Эльденсе» клуби мусобақада иштирок этишдан бош тортди. Аммо воқеа бу билан якунланмади. Бугун «Эльденсе» ҳужумчиси Шейк Саад ўйиннинг келишилган экани ҳақида баёнот берди.
«Бу можарода 4 нафар футболчи иштирок этди. Уларнинг исмини биламан, аммо айтолмайман. Учрашувдан олдин жамоадошим: «Ўйин келишилган бўлади. Иштирок этасанми?» - деб сўради. Мен рад жавобини бердим. Ўйин бошланишидан ярим соат олдин захирада қолганимни билдим.
Баҳс тугагач, ўйинни сотган футболчилар номини билиб олдим. Кейин кийиниш хонасида жанжал бошланиб кетди, ҳатто муштлашувгача борди. «Барселона Б» бу ишга аралашмади, улар ҳеч нарсани билмас эди. Улар майдонда ўз ишини бажарди холос» - деди Саад.
"Барселона" - ПСЖ 6:1. Серхи Робертонинг голига Роналдунинг реакцияси
Манба: www.sports.ru
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20