Қайднома

Қидирув

«Шерлар» мағлуб, «қалдирғочлар» дурангга рози бўлишди

«Шерлар» мағлуб, «қалдирғочлар» дурангга рози бўлишди

  04.04.2017 13:12
  0
  955
«Шерлар» мағлуб, «қалдирғочлар» дурангга рози бўлишди

Миллий жамоамиз ўйинларидан ке­йинги тур бизга ўзига хос натижаларни тақдим этди. Статистикага эътибор қаратсак, 8та учрашувдан 4тасида мезбон жамоа ғалаба қозонганини кўрамиз. Яна 3та ўйинда меҳмонлар қўли баланд келди ва битта олишувда кучлар тенг келди.

Эътиборлиси, мезбон сифатида ғалабани тантана қилган 4та клуб ҳам ишончли ҳисобни қайд этди. Тур яна голларга бой бўлди. Дейлик, «Локомотив» ва «Олмалиқ» ўртасидаги баҳсда камсонли мухлислар нақ 5та гол кўришди, «Металлург» - «Шўртан» қарама-қаршилигида эса 6та. Албатта, ҳар бир  турда шундай сценарийлар такрорланавермайди.

ТУР дербиси

«Қўқон-1912» сафардан ғалаба билан қайтди: Нўъмон Ҳасанов жамоаси Фарғонада «Нефтчи»дан устун келди. 1:2 ҳисобида якунига етган ўйиндан сўнг Андрей Фёдоров жамоасининг аҳволи яна-да оғирлашди. «Бухоро» эса «Қизилқум»га қарши сафар ўйинида биттагина гол уриб, 3 очко олди ва турнир жадвалида 7-ўринга кўтарилди.

 ТУР МАҒЛУБИЯТИ

Турнинг энг кутилмаган натижаси Муборакда қайд этилди. Бу ўринда гап «Пахтакор»нинг «Машъал» олдида ожиз қолганида ҳам эмас, ҳатто. Чунончи,  «шерлар» ўтган мавсумдаёқ мухлисларни мағлубиятларга ўргатиб улгуришди. Аммо «Пахтакор»нинг йирик ҳисобда енгилишини ҳеч ким кутмаган бўлса керак, барибир. Аслида ўйиннинг биринчи бўлими тенг курашлар остида кечди ва ҳисоб очилмай қолди. Аммо иккинчи 45 дақиқаликда мезбонлар фаолликни оширишди. Хусусан, Искандар Шойқулов урган голдан сўнг «Машъал»ни тўхтатиб бўлмай қолди. Якунда «газчилар» ҳисобни «жимжимадор» кўринишга келтиришди - 3:0.

 ТУР ДУРАНГИ

4-турда биттагина дуранг қайд этилди. Аммо бу мусобақа аутсайдери ва фаворитларидан бири ўртасида кечган учрашувда кузатилгани билан эътиборга молик. Ўтган мавсум олий лигада «жон» сақлаб қолиш учун тиришган «Обод» ва ҳар доим ғолибликка даъвогар сифатида баҳоланган «Бунёдкор» қарама-қаршилигида томонлар 1тадан гол уришди. Сал қолса, «Обод» 3 очколик бўлиб олиши ҳам мумкин эди. Рауф Инилеев шогирдлари биринчи бўлимда Шоҳруз Норхоновнинг голи эвазига ҳисобни очгач, ҳимоя­да тартибли ўйнашди ва қарши ҳужумларда фаоллик кўрсатишни ҳам ўрнига қўйишди. Агар улар яратилган вазиятлардан самара чиқаришганида, «қалдирғочлар» ҳам мағлубликни тан олишарди. Бироқ «ободчилар»га ҳужумнинг якуний палласида аниқлик етишмади ва «Бунёдкор» Вадим Чемиртан голи эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди.

ТУР ГОЛЛАРИ

4-турнинг қолган учрашувларида мухлислар етарлича гол кўрдилар. Хусусан, «Насаф» ўз майдонида «Сўғдиёна» дарвозасини 4 марта иш­ғол қилди. «Металлург» ҳам айнан 4та гол урди, битта фарқли томони, рақиб - «Шўртан» бунга 2 бора жавоб беришни уддалади. 4:2 ҳисобида якунига етган ўйин стадиондаги мухлислардан кўра, натижани олдиндан тахмин қилишни хуш кўрувчиларни кўпроқ қувонтирган бўлса, ажабмас. Айтганча, бу «Металлург»нинг мавсумдаги илк ғалабасидир.

Турнинг энг йирик ҳисоби «Локомотив» - «Олмалиқ» учрашувида расмийлаштирилди. «Бояқиш» Виктор Кумиков чемпионатимизга қайтганидан буён омадсизлик гирдобидан чиқолмаяпти. Катта умидлар билан жамоага таклиф этилган мураббий 4та турда 1та дурангни таъминлади, холос. Олмалиқликлар бунгача «Сўғдиёна»га қарши кечган баҳсда мағлубият аламини тотиб кўришганди - 2:3. Ҳа, жамоа қисматига «Локо»дан йирик ҳисобда енгилиш ҳам битилган экан... Аслида «Олмалиқ» раҳбарияти тез-тез ўзгариш қилишни хуш кўрмайди. Буни олдиндан яхши биламиз. Аммо «Локомотив»дан учралган 0:5 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг қандайдир хавотирлар уйғонса керак. Ахир «Олмалиқ»  учрашувни нафақат хунук кўринишда бой берди, балки вазиятни ўнглаш учун деярли ҳеч нарса қилолмади ҳам. Ҳарқалай, яқин орада «Олмалиқ»ни бу қадар чорасиз ҳолда кўрган эмасдик.

ТУР ҚАҲРАМОНИ - «ОБОД»

4-турда йирик ҳисоблар гувоҳига айландик. Ҳаттоки, шундай натижалардан бири «Пахтакор»дек жамоага қарши кечган ўйинда қайд этилди. Аммо биз эътиборни йирик ҳисоблар эмас, «Обод» қўлга киритган 1 очкога қаратишни лозим топдик, барибир. Зеро, «ободчилар» уни ОЧЛда иштирок этаётган «Бунёдкор»дан тортиб олишди. Энг асосийси, Рауф Инилеев жамоаси бутун учрашув давомида тартибли ҳаракатланиб, умумий вазиятни назорат қилиб турди. Агар «Обод» шу таҳлит ўйнашда давом этса, мавсум охирида лигада қолиш эмас, балки арзирлироқ натижа учун ҳаракат қилиши тайин.

ТУР ИҚТИБОСЛАРИ

- 2та мағлубиятдан кейин ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. Шу боис, биринчи навбатда, футболчилар билан психология масаласида ишладик. Шавкат САИДОВ («Металлург» клуби бошлиғи).

- Афсуски 2та гол уриб ҳам, мағлубиятга учрадик... Александр ВОЛКОВ («Шўртан» бош мураббийи).

- Яна қаерда Самарқанддагидек бир соат олдин стадион мухлислар билан тўлиб-тошиб, минглаб одамлар ташқарида қолиб кетишади? Олег ТЮЛЬКИН («Динамо» бош мураббийи).

- Футболчилар ғалаба йўлида вақт чўзиб, мухлисларга ёқмайдиган ўйин намойиш қилгандирлар, аммо энг асосийси - таблодаги ҳисоб. Илҳом МЎМИНЖОНОВ («Навбаҳор» бош мураббийи).

- Жамоамиздан 7-9 нафар футболчи терма жамоаларга кетади ва қайтиб келишгач, уларни таниб бўлмайди. Менга нимадир етишмаяпти - тажрибами, интеллектми ёки қаттиққўллик...? Нима, энди қўлимга таёқ олиб, шогирдларимни уришим керакми? Баъзи дангаса журналистлар Шомуродов, Ҳамдамов ва Шукуров сингари ҳали тўлиқ шаклланмаган 20 ёшли болалардан салкам Месси «ясамоқдалар»... Сергей ЛУШАН («Бунёдкор» бош мураббийи).

 «ОБОД» - «БУНЁДКОР» - 1:1 (1:0)

30 март. Тошкент. 721 томошабин.

Ҳакамлар: В.Агишев (Тошкент)-8,5; А.Сидоров (Тошкент)-8,7; Д.Сайлалов (Тошкент)-8,7; А.Шукуруллаев (Тошкент)-9,0.

Голлар: Ш.Норхонов (22) - В.Чемиртан (76).

«Обод»: 1. Ш.Абдуллаев, 2. А.Ҳусинов, 3. А.Ғофуров, 4. Ф.Мираҳматов, 5. Ғ.Умиров, 7. С.Рихсибоев, 8. Д.Ҳасанов, 10. С.Эрматов (18. С.Тўрақулов, 78), 11. Ш.Норхонов, 19. С.Қаҳҳоров, 21. Н.Ҳаипов

(9. П.Соломин, 90Қ3).

«Бунёдкор»:25. М.Зуҳуров, 2. Р.Ашурматов (19. Н.Тўхтасинов, 60), 4. А.Комилов, 5. Ж.Мирабдуллаев, 7. Д.Мичич, 8. Ж.Иброҳимов, 9. Ш.Нурматов (10. Э.Шомуродов, 76) 11. В.Чемиртан, 17. Д.Ҳамдамов, 21. Д.Аҳмадалиев, 29. О.Шукуров (97. Ж.Эсонқулов, 59).

Огоҳлантиришлар: Д.Ҳасанов (82) - Д.Аҳмадалиев (40).

Энг яхши ўйинчилар: Ш.Норхонов - Д.Ҳамдамов.

Назоратчи: С.Нажафалиев (Тошкент).

Комиссар: А.Арифов.

 

Сергей Лушан («Бунёдкор» бош мураббийи): - Нима дейишга ҳам ҳайронман. Бугун майдонда битта жамоа ўйнади - «Обод». Шогирдларимнинг эса оғир учрашувдан кейин тикланиш жараёнида эканликлари сезилди. Очиғи, умумий ҳолатни бошқача изоҳлай олмайман. Терма жамоаларга номзод 7 нафар футболчимизни кеча кўрдим. Шу боис, бугун бошқача услубда ўйнашимизга тўғри келди. Яъни 5-3-2 схемасини танладик. Бу тактикани аввал ҳам қўллаганмиз. 37-дақиқадан кейин услубни ўзгартирдик. Ҳисоб тенглашгач, ўйинимиз бироз кўзга ташланди ва ўзимизга ўхшадик, аммо...

Рауф Инилеев («Обод» бош мураббийи): - Дербига хос ўйин ва шиддат. Ўйлайманки, мамлакатимизнинг энг кучли клубларидан бирига муносиб қаршилик кўрсатдик. Икки жамоа ҳам яхши ўйин кўрсатди ва ғалаба томонлардан бирига насиб этиши ҳеч гап эмасди. «Обод» ўтган йили олий лига дебютанти мақомида ўйнади. Шу боисми, жамоага нисбатан осонроқ бўлганди. Энди эса барча иштирокчилар «Обод» билан ҳам ҳисоблашиш кераклигини тушуниб етмоқда. Муҳими, жамоамда характер бор. «Обод» - қарши ҳужумга тез ўтадиган клуб. Зеро, таркибимизда тезкор футболчилар кўп. Бироқ тўп йўқотилган пайт ҳимояга тез қайтишни ҳам ўзлаштиришимиз керак.

«НАСАФ» - «СЎҒДИЁНА» - 4:0 (2:0)

30 март. Қарши. 4122 томошабин.

Ҳакамлар: Р.Бобомуродов (Навоий)-8,0; А.Буров (Бухоро)-8,3; С.Еремеев (Тошкент)-8,3; Э.Турсунов (Бухоро)-9,0.

Голлар: Д.Черан (18, 82), О.Ҳамробеков (22), Б.Абдухолиқов (89).

«Насаф»: 35. С.Қувватов, 7. О.Ҳамробеков (4. М.Каримов, 86), 10. Д.Раҳматуллаев, 15. Ш.Эркинов (45. Б.Абдухолиқов, 74), 18. Б.Абдураҳимов, 22. И.Голбан, 23. Ш.Аъзамов,

27. И.Рашидхонов (14. Ш.Муҳиддинов, 83), 2. А.Шораҳмедов, 31. С.Раҳматов, 69. Д.Черан.

«Сўғдиёна»: 1. С.Каримов, 2. С.Қулматов, 3. А.Исроилов, 4. Э.Орипов, 6. С.Мамадалиев (10. А.Маҳмудов, 64), 7. С.Рашидов (22. Д.Абдураҳмонов, 76), 8. С.Қобилов, 17. И.Тошпўлатов (11. Ш.Достонов, 62),

18. Қ.Баҳодиров, 59. С.Жўраев, 77. С.Эминов.

Огоҳлантириш: С.Рашидов (50, С.).

Энг яхши ўйинчилар: Д.Черан - А.Исроилов.

Назоратчи: А.Ҳотамов (Тошкент).

Комиссар: Н.Лутфулин.

Даврон Файзиев («Сўғдиёна» бош мураббийи): - «Насаф» каби жамоалар рақиб хатоларини сира кечирмайди. Бугун ўз жамоамни таний олмадим. Майдонда битта жамоа кўринди. Бизда айниқса, хатолар кўпайиб кетди. Улар устида кўп ишлашимиз керак. Аслида майдонга тушишдан аввал шогирдларимга қўрқмасдан ўйнаш зарурлигини уқтиргандим. Аввалги учрашувларда Мамадалиев ва Қобилов ҳаракатлари маъқул келганди ва шу боис, уларни асосий таркибга киритдим. Маҳмудов ва Абдураҳмонов ҳам тажрибали ва уларни иккинчи бўлимда майдонга тушириб, ўйинни кучайтиришни кўзлагандим. Лекин режаларимиз иш бермади...

Рўзиқул Бердиев («Насаф» бош мураббийи): - Рақибга кучли босим ўтказиб, уни хато қилишга мажбурладик. Ҳа, биринчи бўлим ўрталарида  ўйинимизни бўшаштириб юбордик. Меҳмонлар эса бундан фойдаланиш мақсадида вазиятлар яратишга уринишди. Умуман, ҳақли равишда ғалаба қозондик. Ҳисоб янада йириклашиши ҳеч гап эмасди. Аммо шогирдларим бир қатор вазиятлардан фойдаланолмадилар.

Муҳими, йигитлар жамоавий ўйин намойиш қилишди. Майдонга тушган ҳар бир йигитимиз зиммасига юклатилган вазифани тўлиқ адо этди ва ғалабага ўз ҳиссасини қўшди. Охирги ўйинларда Фаррух Сайфиев хизматидан фойдаланмаяпмиз. Шукрки, у умумий гуруҳ машғулотларига қайтди ва умид қиламанки, кейинги ўйинларда майдонга тушади. Дарвозабон Элдорбек Суюнов ҳам машғулотларда иштирок этмоқда ва кейинги учрашувларда албатта, ёрдам беради.

«МАШЪАЛ» - «ПАХТАКОР» - 3:0 (0:0)

31 март. Муборак. 3447 томошабин.

Ҳакамлар: В.Серазетдинов (Тошкент)-8,5; М.Саидқосимов (Тошкент)-8,5; Р.Нугманов (Тошкент)-8,4; Б.Юлчараев (Гулистон)-9,0.

Голлар: И.Шойқулов (70), К.Тўраев (80), Ҳ.Муртазоев (90Қ4).

«Машъал»: 35. Ж.Илёсов, 2. И.Шойқулов, 3. С.Раҳмонов, 8. М.Камолов (28. А.Омонов, 75), 10. Ҳ.Муртазоев,

13. Ш.Шайманов, 18. А.Шодмонов, 22. Б.Қосимов,

44. А.Бегимқулов, 77. А.Олимов (А.Агалиев, 87), 90. З.Тўраев (23. К.Тўраев, 66).

«Пахтакор»: 12. А.Лобанов, 4. А.Ораховац, 5. А.Исматуллаев, 7. А.Аҳмедов, 8. Ш.Каримов (22. Ж.Яхшибоев, 64), 10. Ж.Искандеров, 11. И.Сергеев (17. С.Нуруллоев, 38), 24. Д.Ҳошимов, 28. С.Андреев, 29. В.Козак

(18. И.Ғанихонов, 76), 30. Ю.Бульят.

Огоҳлантиришлар: Ҳ.Муртазоев (90Қ4) - Ю.Бульят (38), А.Ораховац (47).

Энг яхши ўйинчилар: И.Шойқулов - А.Лобанов.

Назоратчи: Д.Роман (Тошкент).

Комиссар: В.Штерн.

Григорий Колосовский («Пахтакор» бош мураббийи): - Рақибни ғалаба билан табриклайман. Биринчи бўлимда бироз яхши ўйнадик, аммо илк голни қўйиб юборганимиздан сўнг ҳаракатларимизда ҳеч нима ўхшамади. Дарвозамизга урилган голларда кимнидир айб­лаш нотўғри - бутун жамоа ютқазди. Афсуски, Игорь Сергеев жароҳатланди ва уни алмаштиришга мажбур бўлдик. «Машъал» ўз уйида жуда яхши ўйнашга одатланган. Рақиб сафидан дарвозабонни алоҳида кўрсатишим мумкин. Умуман, «Машъал» жамоавий  истак эвазига ғалаба қозонди.

Александр Хомяков («Машъал» бош мураббийи):  - Тезкор ва шиддатли ўйин гувоҳига айландик. Мухлисларимизга чинакам байрам тортиқ этдик, менимча. Биринчи бўлимда рақиб хато қилишини кутдик ва иккинчисида 3та гол урдик. Танаффусда у қадар кўп гапирмадим, шунчаки, қайси ҳолатда камчиликлар кўзга ташланганини тушунтирдим. Натижада иккинчи 45 дақиқаликда майдоннинг рақибга тегишли ярмида тезкорликни оширдик ва ҳисобни очганимиздан кейин барчаси анча осонлашди.

«НЕФТЧИ» - «ҚЎҚОН-1912» - 1:2 (0:1)

31 март. Фарғона. 4213 томошабин.

Ҳакамлар: Б.Намозов (Тошкент)-8,6; Т.Галеев (Тошкент)-8,5; А.Пўлатов (Тошкент)-8,5; А.Нажафалиев (Тошкент)-9,0.

Голлар: Ш.Ҳакимов (63) - Ф.Райевац (19), Н.Отақўзиев (79).

«Нефтчи»: 1. Ў.Юсупов, 2. С.Концевой, 8. У.Қодиров,

9. Ш.Ҳакимов, 11. А.Махсталиев, 14. Т.Луцевич,

15. Ҳ.Ғофуров (26. О.Исроилов, 58), 18. Ж.Расулов

(7. А.Баҳриддинов, 46), 20. Д.Эрматов, 27. Н.Павленко (30. С.Абдужабборов, 77), 55. Д.Комаровский.

«Қўқон-1912»:  12. А.Ашуров, 4. Б.Акрамов, 5. Ж.Кимсанов, 10. Ж.Сиддиқов (9. Н.Отақўзиев, 76), 11. А.Сидоров (97. О.Рустамов, 52), 19. С.Бердиев, 23. А.Мерзляков,

24. И.Раҳимов (7. Ж.Ҳасанов, 60), 26. А.Холмуродов,

77. М.Холмуҳаммедов, 99. Ф.Райевац.

Огоҳлантиришлар: Д.Комаровский (25), Д.Эрматов (30) - Ж.Кимсанов (30), А.Сидоров (48), А.Мерзляков (53).

Четлатиш: Д.Эрматов (81, Н.).

Энг яхши ўйинчилар: Ш.Ҳакимов - Н.Отақўзиев.

Назоратчи: С.Эрматов (Тошкент).

Комиссар: Г.Ртвеладзе.

Нўъмон Ҳасанов («Қўқон-1912» бош мураббийи): - Ўйин жанговар руҳда ўтди. Футболчилар фаол ҳаракатланишди. Шогирдларимизга раҳмат - улар кўрсатмаларимизни тўлиқ бажаришди. Ғалаба билан мухлисларимизга қувонч улашганимиздан хурсандман. «Нефтчи»ни Фарғонада енгиш осон эмас. Олдин ҳам айтгандим, жамоамиз ўйини вақт ўтгани сари кучайиб бораверади.

Баҳодир Пардаевнинг кетишига келсак, унга Жанубий Корея клубидан яхши таклиф тушди. Ўз тажрибамдан биламан, футболчи ҳар доим ҳам бундай чорлов олмайди. Шуни тушунган ҳолда, унга рухсат бердик. Филип Райевац? Ўйлайманки, унинг энг яхши ўйинлари ҳали олдинда.

Андрей Фёдоров («Нефтчи» бош мураббийи): - Ўйинга мос натижа. Бугунги ҳаракатларимиз дурангга тортарди, балки,  аммо ғалабага эмас. «Қўқон-1912» футболчиларининг жисмоний томондан яхши тайёргарликка эгаликлари кўриниб турибди. Мағлубиятга асосий сабаб нима? Шогирдларимда спортга хос ҳиссиёт етишмади. Аслида йигитларнинг жисмоний ҳолати жойида. Гап уларнинг ўйинга муносабатларида... 2 ҳафта ичида 3та дербида иштирок этдик. Аввалги ўйинлардан сўнг асосий таркибдан жой олаётган айрим йигитларнинг бугунги баҳсга тўлиқ тайёр эмасликлари сезилди. Гол ургач, тактик ўзгаришларни амалга оширдик ва ўйинимиз бироз жонланди. Бироқ йигитлар шу суръатни ушлаб қололмадилар.

- Андрей Витальевич, «Нефтчи»да тартиб-интизом масаласи оқсаётгандек. Андижонда Музаффаров майдондан четлатилганди, бугун эса Дилёрбек Эрматов...

- Интизомга эътибор катта. Дейлик, Музаффаров федерация ва клуб томонидан жазоланди. Дилёрга келсак, унинг ўйин услуби шундай кескин шаклланган. Аслида ҳеч қачон тўғридан-тўғри карточка оладиган вазиятни юзага келтирмайди. Илк «сариқ»ни  рақиб билан бироз тортишгани учун олди. Тўғри,  у қизиққон футболчилар сирасига киради.

- «Нефтчи» доимо ўз олдига юқори мақсадлар қў­йишга одатланган. Бироқ 4-турдан кейин жамоа бисотида атиги 2 очко бор. Боз устига, кейинги турда сизларни мураккаб ўйин кутяпти.

- Очколарни кузда санаймиз. Ҳозирдан Бухорода ўтадиган навбатдаги беллашув ҳақида бош қотиришни бошлайман. Вазифам - жамоани қўлдан келганича яхши тайёрлаш. Мураббий учрашувда жамоасидан кўп нарса кутади. Лекин майдондаги воқеалар бевосита ижрочиларга боғлиқ. Ахир майдонда мураббий чопмайди-ку. Мухлисларга юқори натижалар қайд этиш хусусида ваъда берганмиз ва шу мақсад сари олға бораверамиз...

«ҚИЗИЛҚУМ» - «БУХОРО» - 0:1 (0:1)

31 март. Навоий. 10103 томошабин.

Ҳакамлар: Ҳ.Рўзиев (Тошкент)-8,7; О.Абдувасилов (Тошкент)-8,6; С.Шоюсупов (Тошкент)-8,6; Д.Жалимов (Тошкент вил.)-9,0.

Гол: И.Вейцер (40).

«Қизилқум»: 16. У.Хонимқулов, 3. Ш.Пўлатов, 4. Э.Бойдуллаев, 9. О.Зокиров (18. С.Шодмонов, 71), 14. Ф.Қамбаров, 15. А.Алланиёзов (10. В.Шодиев, 54), 17. А.Геворкян, 19. Ж.Ҳасанов, 23. Ш.Жўраев, 25. А.Усмонов,

27. И.Юнусов.

«Бухоро»: 1. Э.Жабборов, 2. Э.Равшанов, 5. К.Пасичник, 7. С.Неъматов (14. М.Муҳиддинов, 35), 8. И.Вейцер,

 9. Н.Умуров, 11. С.Шихов, 22. Ш.Гадоев, 28. Э.Исмоилов (6. Р.Янгиев, 85), 29. В.Баенко, 77. И.Нагаев

(17. А.Шоғуломов, 81).

Огоҳлантиришлар: И.Юнусов (66), А.Усмонов (68), Э.Бойдуллаев (70) - Э.Равшанов (42), К.Пасичник (45Қ2), В.Баенко (69), М.Муҳиддинов (77), И.Вейцер (78).

Энг яхши ўйинчилар: Ж.Ҳасанов - Э.Жабборов.

Назоратчи: И.Нехочин (Наманган).

Комиссар: А.Иноятов.

Улуғбек Бақоев («Бухоро» бош мураббийи): - Навоийда жамоамизни оғир учрашув кутиб турганини билардик. «Қизилқум» юртимиздаги кучли клублардан биридир. Ўрта чизиғида кучли футболчилар йиғилган жамоага қарши ўйнаш доимо қийин. Умуман, кетма-кет 2та мағлубиятдан сўнг қандай бўлмасин, ижобий натижа қайд этишимиз шарт эди. Футболчилар кўрсатмаларни бехато бажаришди ва шу сабаб, ғалаба қозондик. шогирдларим ва мухлисларга раҳмат.

«МЕТАЛЛУРГ» - «ШЎРТАН» - 4:2 (4:1)

31 март. Бекобод. 936 томошабин.

Ҳакамлар: Р.Эрматов (Тошкент)-9,0; А.Расулов (Тошкент)-9,0; Ж.Саидов (Тошкент)-9,0; Р.Лутфулин (Тошкент)-9,0.

Голлар: Д.Каримов (2, 37-пен.), Д.Одилов (29), И.Қобилов (38) - С.Собирхўжаев (19), О.Нарзуллаев (90Қ2).

«Металлург»: 32. С.Султонов, 4. Ҳ.Ҳошимов, 6. Д.Каримов (95. Т.Усмонов, 74), 7. Д.Одилов (8. А.Нўъмонов, 58), 11. М.Тошматов, 13. С.Қодирқулов (77. Д.Исмоилов, 66), 15. З.Абдуллаев, 17. М.Сулаймонов, 22. И.Исоқжонов,

40. И.Қобилов, 70. Ж.Абдумўминов.

«Шўртан»: 1. Э.Тожибоев, 2. С.Акбаров, 6. Ж.Жиямуродов, 8. Р.Вагапов (19. М.Муродов, 61), 11. З.Полвонов,

14. У.Эшмуродов, 15. О.Жўрабоев, 18. Э.Бойматов,

22. С.Ҳамроев, 27. С.Собирхўжаев (9. И.Таран, 67),

77. О.Нарзуллаев.

Огоҳлантиришлар: М.Сулаймонов (27) - О.Жўрабоев (54).

Энг яхши ўйинчилар: Ж.Абдумўминов - О.Нарзуллаев.

Назоратчи: А.Попов (Тошкент).

Комиссар: А.Фролов.

Александр Волков («Шўртан» бош мураббийи): - Бугун мухлислар жуда қизиқарли, муросасиз ўйиннинг гувоҳи бўлишди. Афсуски, битта ўйинда 2та гол уриб ҳам ютқаздик. Аслида битта гол ютуққа етарли бўлиши мумкин. Начора, хатолар устида ишлаймиз. Насиб қилса, ишқибозларимизни кейинги ўйинларда хурсанд этамиз.

Шавкат Саидов («Металлург» жамоаси бошлиғи): - 2та мағлубиятдан кейин жамоамизга ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. Буни ўйинчиларимиз ҳам, мураббийларимиз ҳам тушуниб туришганди. Шу боис, биринчи нав­батда, футболчилар билан психология масаласида ишладик. Уларни ўйинга руҳан тайёрладик. Натижасини кўрдинглар. Агар вазиятлардан унумлироқ фойдаланганимизда, ҳисоб бунданда йирикроқ кўриниш олиши мумкин эди.

«ЛОКОМОТИВ» - «ОЛМАЛИҚ» - 5:0 (2:0)

31 март. Тошкент. 1252 томошабин.

Ҳакамлар: З.Қодиров (Навоий)-8,7; О.Жумаев (Навоий)-8,6; Р.Самандаров (Навоий)-8,6; Д.Клепиков (Тошкент)-8,0.

Голлар: И.Тўхтахўжаев (15), И.Алибоев (35), С.Мирзаев (54), Ж.Машарипов (76-пен.), М.Бикмаев (90Қ1).

«Локомотив»: 1. И.Нестеров, 5. К.Махарадзе, 9. И.Алибоев (11. С.Абдуллаев, 80), 15. С.Мирзаев (99. Ж.Машарипов, 56), 17. С.Мустафоев, 20. И.Тўхтахўжаев,

22. М.Бобожонов (10. М.Бикмаев, 59), 29. Қ.Рўзиев,

37. Ш.Файзиев, 42. М.Коне, 77. Д.Туропов.

«Олмалиқ»: 45. А.Тўраев, 2. А.Ҳожиакбаров, 8. Ш.Григалашвили, 17. К.Мурзоев (11. В.Клишин, 84), 19. И.Иномов, 21. Ғ.Ғуломов (9. З.Ўринбоев, 46), 55. Р.Бердимуродов, 77. М.Исаев, 88. И.Йелич, 90. В.Косминин, 94. Х.Мухторов.

Огоҳлантиришлар: Ж.Машарипов (83) - М.Исаев  (37), В.Косминин (43), И.Иномов (74), А.Ҳожиакбаров (83).

Энг яхши ўйинчилар: И.Алибоев - И.Йелич.

Назоратчи: Р.Айтеков (Тошкент).

Комиссар: Ф.Магометов.

Виктор Кумиков («Олмалиқ» бош мураббийи): - Тўғриси, ўйин ҳақида нимадир дейишим қийин. Мухлисларимиз ва раҳбарият олдида уятли ҳолатга тушиб қолдик. Бугун руҳий тарафлама ютқаздик. Жарима зарбаларидан қўйиб юборилган голлар қимматга тушди. Яъни кераксиз жойда қоида бузиш панд берди. Ахир рақибнинг жарима нуқтасидан тепган тўпи дарвоза тўридан жой олаверди.

Қайтараман, жамоам рақибга психологик жиҳатдан тенглашолмади. Футболчилар ўз кучларига ишончни йўқотиб қўйишди. Хуллас, ишончсизлик оқибатида ўйинимиз қовушмади. Ваҳоланки, жамоа­мизда муҳит яхши. Дарвозабон ҳам бугун яхши ўйнолмади. Акбар Тўраевни захира ўриндиғига оламанми? Буни кейинги ўйингача ўйлаб кўрамиз.

Андрей Микляев («Локомотив» бош мураббийи): - Натижадан қониқдик. Зарур ва муҳим 3 очкони қўлга киритдик. Гол уриб олганимиздан кейин жамоамиз анча хотиржам ўйнади. Муҳаммадиев нега кўринмади? Шуҳрат «Бунёдкор»га қарши назорат баҳсида жароҳатланганди. Умид қиламиз, у кейинги учрашувгача сафга қайтади. Диёр Туропов ҳаракатларидан хурсандмиз.

Бемалол айтаман, у дебют учрашув учун талаб даражасида тўп сурди. Кўплаб футболчиларимиз терма жамоа ихтиё­ридан яқиндагина қайтишгани боис, уларни захирада қолдирдик. Фақатгина Нестеровни бошланғич таркибга киритдик.

«Истиқлол» билан ўйин олдидан нима хавотирга солмоқда? Катта муаммолар йўқ. Ҳаммаси жойида. Таркибимиздаги футболчилар бир-бирлари жойларини тўлдира олишади. Шунинг учун барчага тенг имконият беришга ҳаракат қиламиз. Алоҳида таъкидлашим керак, бугун Икром Алибоев ҳам жуда фаол бўлди...

Тур Статистикаси

Ўйин: 8

Гол: 25 (ўртача: 3,12...)

Томошабин:37899 (ўртача: 4737...)

Мезбонлар ғалабаси: 4

Меҳмонлар ғалабаси: 3

Дуранг: 1

Йирик ҳисобли ғалаба:3 («Насаф»-4:0; «Машъал»-3:0; «Локомотив»-5:0)

Энг  сермаҳсул ўйин:  «Металлург» - «Шўртан» (6та гол)

Огоҳлантириш: 34 (ўртача: 4,25)

Четлатиш:2 (ўртача: 0,25)

Энг «қўпол» ўйин:«Динамо» - «Навбаҳор» (8та  «сариқ»Қ 1та «қизил»)

Энг кўп томошабин кирган ўйин:«Динамо» - «Навбаҳор» (13105)

Пенальти: 2 (самарали)

«Дубль»: 2 (Д.Черан «Насаф»; Д.Каримов «Металлург»)

Автогол:-

 ТУРНИР ЖАДВАЛИ БУ ЕРДА

Тўпурарлар 

Драган Черан («Насаф») - 4та

Филип Рейевац («Қўқон-1912») - 3та

Марат Бикмаев («Локомотив») - 3та  (1та - пен.)

Акмал Бозоров («Динамо») - 2та

Жамшид Искандеров («Пахтакор») - 2та

Азамат Алланиёзов («Қизилқум») - 2та

Наврўз Ҳаипов («Обод») - 2та...

 5-тур

6 апрель (пайшанба)

 ШЎРТАН - ЛОКОМОТИВ

БУНЁДКОР - ҚИЗИЛҚУМ

7 апрель (жума)

НАВБАҲОР - МАШЪАЛ

ПАХТАКОР - МЕТАЛЛУРГ

ҚЎҚОН-1912 - ДИНАМО

БУХОРО - НЕФТЧИ

СЎҒДИЁНА - ОБОД

 ИСРОИЛ РАҲИМОВ тайёрлади

MASHAL-PAXTAKOR  3:0

'OBOD' 1 1 'BUNYODKOR'  MATCH REVIEW

Neftchi - Qo'qon 1:2 Oliy Liga 4 - tur

Lokomotiv - Olmaliq 5:0 Oliy Liga 4-tur


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz