Қайднома

Қидирув

«Таслим бўлма, Сирож» акциясида иштирок этинг

«Таслим бўлма, Сирож» акциясида иштирок этинг

  05.04.2017 12:12
  0
  1191
«Таслим бўлма, Сирож» акциясида иштирок этинг

«Динамо» клуби футболчиси, бир неча мавсум жамоа сардори сифатидан танилган Сирожиддин Сайфиевни кутилмаганда оғир «рак» касаллигига чалинганлигини маълум қиламиз.

Сайфиев футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг бу дардга чалинди. Унинг илк аломатлари 2015 йил кўзга ташланган бўлиб, дастлаб касаллик футболчининг почкасида аниқланган. Ташхис, 3 стадия.

Молиявий ёрдамга мухтожлик сезган Сирожиддин «Динамо»да ўзи тўп тепкан йиллари учун йиғилиб қолган қарзини сўраши аксинча самара бермаган.

Яқинлари ёрдамида керакли «химиявий моддаларни»ни олгач, ўпкасидаги ўсимтанинг ярми йўқ қилинган ва касалликни ривож олиши вақтинча тўхтатилган. Аммо 2016 йилда унинг бошида қаттиқ оғриқ қўзғалган ва  касаллик уни бош қисмига ўтгани текширувлар натижасида маълум бўлди. Даволаниш жараёнига кўп миқдорда маблағ кетди, бу борада унга «Қизилқум» футболчиси Эркин Бойдуллаев яқиндан ёрдам берди.

Шифокорлар оила аъзосига кутилмаганда тайёр туришларини айтган бир пайтда, у ўзида ирода топди ва 1 ҳафта аввал дўсти ёрдами туфайли Россия пойтахти Москвага етиб борди. Сирож Москвада 3 - 4 апрель кунлари икки маротаба кучли кимёвий амалиётни ўз бошидан ўтказди.

Шифоркорларни айтишларича унинг бошида 6 ўсимтадан 3тасини қисқартиришга эришишган. +олган учтаси эса ҳозирча кичик ҳолатда ривожланмоқда. Бу каби ташхис билан келган беморнинг ҳаёти унинг организмини дард билан кураша олишига боғлиқлиги айтилди.

Барчамиз Сирожиддий Сайфиевга дардига шифо тилаган ҳолда ўзаро акцияни очиқ деб эълон қиламиз.

Шу кунгача унинг оила аъзолари ва яқин дўстларидан ташқари, Эркин Бойдуллаев катта ёрдам қилди. Москвага кетишидан аввал «Динамо»нинг бугунги раҳбарияти унга моддий ёрдам ҳам кўрсатганлар.

#таслимбўлмасирож акцияси доирасида 200 000 000 (икки юз миллион) сўм пул миқдоридан ортиқ маблағ йиғишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйдик.

Бундан ташқарии, «Локомотив», «Олмалиқ«, «Насаф», «Динамо», «Бухоро», «Обод», «JFL Tashkent» жамоалари акцияда иштирок этишларини маълум қилдилар.

Шунингдек, Қатардан Темурхўжа Абдухолиқов ва Санжар Шоаҳмедов ҳам лойиҳада иштирок этишларини билдириб бизни ҳушнуд этишди.

14-15 апрель кунлари Олий лигада 6-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Шу куни мезбон клублар чипта нархларини 2000 сўмга оширсалар ва айнан шу сумма Сайфиевнинг саломатлиги йўлида ишлатилса албатта оддий мухлис бундан норози бўлмаслиги табиий ҳолат.

Ахир, гап бир инсон ҳаётини сақлаб қолиш устида кетмоқда. Барчамиз бир ёқадан боҳ чиқариб Сирожиддин Сайфиевга чин дилдан ёрдам берайлик.

Ёрдам бериш ишлари мазкур телеграм канали орқали эълон қилиб борилади!


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz