Қайднома

Қидирув

Превью: «Пахтакор» - «Металлург»

Превью: «Пахтакор» - «Металлург»

  05.04.2017 20:44
  0
  520
Превью: «Пахтакор» - «Металлург»

Олий лиганинг 5-турида "Пахтакор" 7 апрель куни "Металлург"ни қабул қилади.

Ҳар икки жамоа чемпионатни яхши бошлай олгани йўқ. Шу сабабли жума кунги беллашувда улар мухлислари қаршисида ўзларини оқлаш учун бор кучлари билан ҳаракат қилишига шубҳа йўқ. Ўйинни дисквалификация туфайли ўтказиб юборадиган футболчилар йўқ.

Ҳозиргача олий лигада жамоалар ўртасида 38 учрашув ўтказилган. Уларнинг 30тасида "Пахтакор" ғалаба қозонган. 4 ўйин дуранг билан тугаган, яна шунча беллашувда бекободликлар зафар қучганлар. "Шерлар" рақиб дарвозасига 100 гол уришган бўлса, "Металлург" 31 тўп киритган. Тошкентдаги 19 ўйиннинг 17тасида жамоамиз муваффақиятга эришган, 2 тўқнашув дуранг билан якунланган.

Учрашувни Шерзод Қосимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Жорий мавсум 1-турда у "Қизилқум"га қарши беллашувни бошқарганди.

"ПАХТАКОР" - "МЕТАЛЛУРГ"

Ҳакамлар: Шерзод Қосимов (Тошкент), Расул Фозилов (Наманган), Мўмин Мажидов (Наманган), Наим Қосимов (Қарши).

Назоратчи: Андрей Клепиков (Тошкент).

ПФЛ вакили: Аҳрол Иноятов.

Ёшлар таркиблари ўйини 6 апрель, пайшанба куни Қибрайда 16:00да бошланади. Асосий жамоалар учрашуви 7 апрель, жума куни 17:00да "Пахтакор" стадионида старт олади.


Манба: www.pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz