Қайднома

Қидирув

АФФ «Ливерпуль»га ёш футболчилар билан шартнома имзолашни таъқиқлади

АФФ «Ливерпуль»га ёш футболчилар билан шартнома имзолашни таъқиқлади

  05.04.2017 22:43
  0
  573
АФФ «Ливерпуль»га ёш футболчилар билан шартнома имзолашни таъқиқлади

Англия футбол федерацияcи «Ливерпуль»га ёш футболчилар билан шартнома имзолашни таъқиқлади. Бу ҳақда Англия Премьер-лигаси расмий сайти хабар беради.

Бундан ташқари «Ливерпуль»га яна 100 минг фунт стерлинг жарима солди.

Маълумотларга кўра, ушбу таъқиқ «Ливерпуль»га икки йил давомида таъсир қилади.

Гап шундаки, «Ливерпуль» «Сток Сити»нинг 12 ёшли футболчиси билан шартнома имзолашмоқчи бўлишган. Лекин музокаралар сўнггида номаълум сабабларга кўра, шартнома тузиш фикридан қайтишган.

Ҳозирча бу футболчи кимлиги ошкор этилмади.

«Ливерпуль»нинг фикридан қайтиши футболчи оиласига 100 минг фунт зарар олиб келган ва 12 ёшли ўсмир жорий мавсумда ҳеч бир жамоа билан шартнома имзолай олмаган.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz