Қайднома

Қидирув

«Қироллик клуби» Ла Лигада пешқадамликни мустаҳкамлади

«Қироллик клуби» Ла Лигада пешқадамликни мустаҳкамлади

  06.04.2017 02:18
  0
  683
«Қироллик клуби» Ла Лигада  пешқадамликни мустаҳкамлади

Испания чемпионтининг 30-туридан ўрин олган "Леганес" - "Реал" учрашуви якунига етди.

Унда "қироллик клуби" сафарда 2:4 ҳисобида ғалабага эришди.

Дастлаб Хамес Родригеснинг тезкор голи "Реал"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Ўйиннинг 18-дақиқасида Альваро Мората "Леганес" дарвозасига иккинчи голни киритди. Орадан 5 дақиқа ўтиб Мората ўйинда дублга эришди. 

Шундан сўнг мезбонлар "Реал" дарвозасини икки бора нишонга олишди ва ҳисобни қисқартиришди.

Жамоалар иккинчи бўлимга 2:3 ҳисобда йўл олишди.

Захирада қолиб кетаётган Альваро Мората ўйиннинг 48-дақиқасида яна гол урди ва "Реал"нинг сафардаги ғалабасини таъминлади.

Испания чемпионати, 30-тур

Леганес – Реал Мадрид 2:4 (2:3, 0:1)
Голлар: 0:1 – 15 Хамес, 0:2 – 18 Мората, 0:3 – 23 Мората, 1:3 – 32 Пирес, 2:3 – 34 Лусиано, 2:4 – 48 Мората.
Леганес – Яго Эррерин, Мантовани, Сиовас, Рико, Бустинса, Тимор, Пирес (Буэно, 64), Шимановски (Мачис, 84), Перес, Тито (Саму, 54), Лусиано.
Реал Мадрид – Навас, Начо, Марсело, Данило, Рамос, Хамес (Иско, 72), Каземиро, Асенсио, Ковачич (Модрич, 81), Васкес, Мората (Диас, 78).
Огоҳлантиришлар: Пирес (57), Бустинса (85), Начо (90)


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz