Қайднома

Қидирув

Хосеп Гвардиола: «Манчестер Сити» футболчилари билан фаҳрланаман

Хосеп Гвардиола: «Манчестер Сити» футболчилари билан фаҳрланаман

  06.04.2017 07:38
  0
  579
Хосеп Гвардиола: «Манчестер Сити» футболчилари билан фаҳрланаман

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Челси"га қарши учрашув (1:2)дан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Менинг жамоамда шундай футболчилар борлигидан фаҳрланаман. "Стэмфорд Бриж"да ўз услубимизни кўрсата олдик. Мен омадли инсонман чунки буюк футболчилар билан бирга бир жамоада ишламоқдаман.

Мағлубиятдан ҳулоса чиқарамиз ва янада кучайишга ҳаракат қиламиз. Биз бугунги ўйинда "Челси"дан кўпроқ голли вазиятлар ярата олдик.

Лекин ҳисоб бунга мос келмади, бу бизнинг асосий муаммомиз ҳисобланади. Лекин қўл остимдаги футболчилар доим бир ҳил услубда футбол ўйнашади, айнан шу сабабдан менга "Сити" ёқади.

Бизни кузатган мухлисларга алоҳида миннатдорчилик билдираман. Бугун ғалаба қозониш учун бор кучимизни ишга солгандик", – дейди "Манчестер Сити" бош мураббийи.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz