Қайднома

Қидирув

Бугун футбол. «Олмалиқ» – «Насаф» учрашувини кузатинг

Бугун футбол. «Олмалиқ» – «Насаф» учрашувини кузатинг

  07.04.2017 09:29
  0
  703
Бугун футбол. «Олмалиқ» – «Насаф» учрашувини кузатинг

Бугун миллий чемпионатимизнинг энг қизиқарли туридан жой олган учрашувлар давом эттирилади.

Жумладан, “аждарлар” Олмалиқда “кончилар” жамоаси билан баҳс юритади. Бу учрашув ҳам юртимиз футбол ишқибозларининг диққат марказида турибди. Учрашувга бўлган қизиқиш жуда катта.

Бунга асосий сабаблардан бири, “Насаф” ғалаба қозонадиган бўлса, етакчилар орасида пешқадамга айланади. Бу йилги чемпионатни кўтаринки руҳда ўтказаётган жамоамиз, бугун фақат ғалаба учун майдонга тушиши шубҳасиз.

“Олмалиқ” – “Насаф”, мазкур жамоалар ўртасидаги учрашув доимо қизиқарли ва курашларга бой тарзда бўлган. Бугун ҳам шундай учрашувга гувоҳ бўламиз. Бундан фақат футбол ишқибозлари ютиши турган гап.

Қолаверса, ҳар иккала жамоа таркибида катта маҳоратга эга футболчилар фаолият юритишмоқда.

Бу жамоаларнинг ўзаро учрашувлари тарихига назар ташласак, шу пайтгача жамоалар ўзаро 18 марта куч синашган. Шундан ўнта баҳсда “аждарлар” зафар қучишган, яна еттита ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Битта ўйинда олмалиқлик футболчилар ўз майдонида ғалабага эришишган. Тўплар нисбати бўйича устунлик, “Насаф” жамоасида: 31:16.

Бугунги учрашув “Олмалиқ”да бўлади. Бу қайсидир маънода кончиларга устунлик бериши мумкин. Келинг, Олмалиқда бўлиб ўтган ўзаро учрашувларни эсга оламиз, Демак, Олмалиқда бўлиб ўтган тўққиз ўйиндан бештасида дуранг қайд этилган. Уч учрашувда “Насаф” ғалаба қозонган, битта учрашувда “Олмалиқ” ғолиб бўлган. “Олмалиқ” ўз уйида сўнгги бор, 2015 йили ғалаба қозонган.

Айни пайтдаги “Олмалиқ” жамоаси устози Виктор Болютович вақтида “Насаф” жамоасини ҳам бошқарган. Бу мураббий ўз ўрнини украиналик мутахасис А.Демьяненкога бўшатиб берган эди. У пайтлар Р.Бердиев унга энг яқин кўмакдош бўлган. Бугунги учрашув бир жамоада ёнма-ён ишлаган икки мураббийнинг ўзаро туқнашуви сифатида ҳам, мухлисларда қизиқишни ортирмоқда.

Рўзиқул Саъдуллаевич ҳозирча Кумиков жамоасига ютқазмаган. Бунга мисол тариқасида Виктор Болютович қўл остидаги Қозоғистоннинг “Шахтёр” жамоаси билан бўлган 2014 йилги ўртоқлик учрашувини эсга оламиз. У пайтлар Европа лигаси иштирокчиси бўлган “Шахтёр” жамоаси, “аждарлар”га 2:1 ҳисобида мағлуб бўлишган.

Демак, бугун яна қизиқарли учрашувлар давом этади. Юртимиз футбол ишқибозларига футбол узоқлашманг деб, қоламиз.


Манба: www.fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz