Қайднома

Қидирув

Превью: «Навбаҳор» – «Машъал»

Превью: «Навбаҳор» – «Машъал»

  07.04.2017 10:51
  0
  820
Превью: «Навбаҳор» – «Машъал»

"Навбаҳор" ва "Машъал" жамоалари Ўзбекистон чемпионатларининг олий лигасида ўзаро 32 бор учрашишган. «Машъал»га қарши ўйинларда жамоамиз 12 та ютуққа эришган.

Муборакликлар эса 13 та учрашувда ғалабани тантана қилишган. Томонлар етти бор муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич 44-40, "Навбаҳор" фойдасига. Рақибларнинг ўзаро ўйинларидаги энг йирик ҳисоб 1995 йили қайд этилган.

Ўшанда жамоамиз муборакликлар дарвозасига  жавобсиз саккизта тўп киритганди. 1996 йили "Машъал" Намангандан 0:5 ҳисобидаги мағлубият билан қайтган. 2008 йили муборакликлар айнан шу ҳисоб билан жамоамизни доғда қолдиришганди. Ўтган йили жамоаларнинг Наманганда кечган тўқнашувида “лочинлар” 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишган.

Ўшанда Александр Хомяков шогирдларидан Хумоюн Муртазоев ва Мирзоҳид Ғофуров гол муаллифига айланишган. “Навбаҳор”нинг голларини эса Қаҳрамон Муҳаммаджонов (2 та) ва Алишер Маҳмудов уришган.

1995 йил

"Навбаҳор" - "Машъал" - 8:0

1996 йил

"Навбаҳор" - "Машъал" - 5:0

2002 йил

"Навбаҳор" - "Машъал" - 2:1

2003 йил

"Навбаҳор" - "Машъал" - 2:0

2004 йил

"Навбаҳор" - "Машъал" - 1:0

2005 йил

"Навбаҳор" - "Машъал" - 0:0

2006 йил

"Навбаҳор" - "Машъал" - 0:1

2007 йил

"Навбаҳор" - "Машъал" - 0:1

2008 йил

"Навбаҳор" - "Машъал" - 1:0

2009 йил

"Навбаҳор" - "Машъал" - 2:1

2010 йил

"Навбаҳор" - "Машъал" - 0:0

2011 йил

"Навбаҳор" - "Машъал" - 2:0

2012 йил

"Навбаҳор" - "Машъал" - 2:2

2014 йил

"Навбаҳор" - "Машъал" - 3:0

2015 йил

"Навбаҳор" - "Машъал" - 0:2

2016 йил

"Навбаҳор" - "Машъал" - 3:2


Манба: www.pfcnavbahor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz