Қайднома

Қидирув

Мирзоҳид Ғофуров: «Яшил майдонга тушгандан сўнг собиқ жамоангиз ҳам рақибга айланади»

Мирзоҳид Ғофуров: «Яшил майдонга тушгандан сўнг собиқ жамоангиз ҳам рақибга айланади»

  08.04.2017 13:58
  0
  572
Мирзоҳид Ғофуров: «Яшил майдонга тушгандан сўнг собиқ жамоангиз ҳам рақибга айланади»

Кеча бўлиб ўтган "Навбаҳор" - "Машъал" учрашувидан сўнг ягона гол муаллифи Хасанбой Эргашев ва ярим ҳимоячимиз Мирзоҳид Ғофуров ўйин тўғрисида ўз фикрлари билан ўртоқлашишди.

"Ўйин жуда қийин бўлди. Чунки "Машъал" жамоаси яхши шаклланган. Муборакликларнинг таркибидаги ўйинчилар кўп йилдан буён бирга тўп тепади. Учрашувда голим билан "Навбаҳор" ғалабасини таъминлаганимдан хурсандман. Барчамиз мухлисларимизни келгуси беллашувларда ҳам хушнуд этишда давом этамиз деган умиддаман. Бунинг учун борр кучимимиз билан ҳаракат қиламиз. Гол уришимни кутганмидим? Тўғрисини айтсам - йўқ. Биринчи ўйинимда тўпга илк тегинишим омад келтирди", - деди Хасанбой Эргашев.

"Собиқ жамоага қарши ўйнаш доимо оғир кечади. Бир тарафдан "Машъал"да кўп йиллар тўп тепган бўлсам, иккинчи томондан эса ўзимнинг она шаҳрим шарафи турибди. Ичимдан турли хиссиётлар ўтди. Лекин футболчи профессионал бўлиши керак. Чунки яшил майдонга тушгандан сўнг собиқ жамоангиз ҳам рақибга айланади. Майдондан ташқарида эса яна қадрдончилик давом эттирилади. Профессионал даражада ўйнайдиган футболчи ўзини доимо шундай тутиши зарур. Гол урганимда нишонлармидим? Қийин савол бўлди. Назаримда икки тарафни ҳам ранжитмаган холда меъёрида хурсандчилик қилган бўлар эдим", - деди Ғофуров.


Манба: www.pfcnavbahor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz