Қайднома

Қидирув

Дмитрий Селюк: РПФЛнинг асосий муаммоси – легионерлар чеклови»

Дмитрий Селюк: РПФЛнинг асосий муаммоси – легионерлар чеклови»

  09.04.2017 03:33
  0
  993
Дмитрий Селюк: РПФЛнинг асосий муаммоси – легионерлар чеклови»

Кот-д~Ивуар терма жамоасининг бир қатор футболчилари манфаатларини ҳимоя қилаётган россиялик агент мамлакат футболидаги долзарб муаммолар хусусида фикр билдирди.

- Мижозларингиз орасида Россия­дан таклиф олганлари ҳам борми?

- Кот-д~Ивуар терма жамоасидаги мижозларим Россияда тўп суришса, қарши бўлмасдим. Бунинг сабаби бор, албатта. ЖЧ тобора яқинлашмоқда, уларнинг айримлари РПЛда ўйнасалар, чакки бўлмасди. Мижозларимда турли мамлакатлардан таклифлар бор. Бироқ бу борада аниқ маълумот бериш ниятида эмасман. Айрим касбдошларим «бу йигитни шахсан «Арсенал» таклиф қилмоқда», деб жар солишни ёқтирадилар. Бироздан сўнг бу жамоа Туланинг «Арсенал»и экани маълум бўлади. Мен бундай мутахассислар тоифасидан эмасман.

- Хўш, аниқ вариантлар борми ёки йўқ?

- Ишонинг, йигитларнинг кўпчилиги муайян таклифларга эгалар. Айниқса, эркин агент мақомига эга бўладиган футболчилар. Ивуарлик ўйинчиларнинг барчаси - савияли ижрочилар. Улар Россиянинг ҳар қандай клубини кучайтира оладилар. Бироқ бу ерда легоинерларга жорий этилган чекловни тилга олиш лозим.

- Сиз доимо унга қарши бўлгансиз.

- Россиялик ёш иқтидор соҳиби юксак савиядаги ивуарлик футболчи ёнида вояга етса, нимаси ёмон? Бизда эса 15 нафар россиялик ўйинчилар қачондир асосий таркибдан жой олишларини билган ҳолда машқ қиладилар. Шундай шароитда мотивация ҳақида гап бўлиши мумкинми? Табиийки, терма жамоа ҳеч қачон рисоладагидек ўйнай олмайди. Мотивацияни вужудга келтирадиган манба қаерда? Мана, Англиядаги мусобақаларга эътибор беринг: стадионлар мухлислар билан тўлиб-тошган, клублар йирик даромадларга эга бўлишяпти. ТВ ҳуқуқлари савдосидан олинаётган тушумларни айтмаса ҳам бўлаверади. Россия қаёққа кетяпти? ЖЧ учун улкан стадионлар бунёд этилмоқда. Аммо улар бўм-бўшлигича ҳувиллаб тураверади. Нима учун? Чунки қандайдир Иванов, Петров ва Сидоровларнинг ўйинлари ҳеч кимга керак эмас! Мана, муаммо қаерда?

- Демак, ёруғлик кўринмаяпти, шундайми?

- Эҳтимол, яна 10-15 йилдан кейин бизда ҳам мухлислар стадионларга йўл олишар. Чунки ўша шартли Иванов ва Петровлар ҳеч бўлмаганда ўз маошлари учун дурустроқ тер тўкишга мажбур бўладилар. Акс ҳолда, бошқа соҳада даромад қила олмайдилар. Лекин ҳозир улар гўё иссиқхонадалар - Россия паспорти чўнтакларида, барча йўллар очиқ. Биласизми, мени нима лол қолдиради? Айтишларича, Россия­даги агентлар чекловнинг бекор қилинишига қарши эмишлар.

- Нима, аслида шундай эмасми?

- Йўқ, албатта! Россия паспортига эга бўлган қайсидир футболчига 3 миллионли маош белгилаб, мўмайгина даромад олиш учун куйиб-пишиб ишлашнинг ҳожати йўқ. Лимитни бекор қилишса-чи? У ҳолда агент­лар тинмай тер тўкишларига тўғри келади.

- Кот-д~Ивуар терма жамоасида кимлар билан ҳамкорлик қиляпсиз?

- Масалан, Канон, Бакайоколар билан. Ивуар ва Буркина-Фасодаги кўпгина ўйинчилар менинг мижозларим ҳисобланадилар. Россия терма жамоаси ёшлар билан кўпроқ ишлаши, керак бўлса, собиқ иттифоқ ҳудудидан иқтидор соҳибларини излаши лозим.

- Сиз кимни назарда тутяпсиз?

- Масалан, 17 ёшли қозоғистонлик йигит Гранаткин хотира турнирида ёрқин таассурот қолдирди, мусобақанинг энг яхши ҳужумчиси бўлди. Биз уни қисқача Еркош деб атардик. У «Зенит» ўсмирлари билан шуғулланиб, 4та гол урди. Энди унга испанлар кўз тикиб туришибди. Нега энди бу футболчини Россия клублари олиб, фуқароликни таклиф қилишмайди? Шунчаки, ишлаш керак. Айтинг-чи, ҳозир қайси россиялик футболчи Ғарбда тўп суряпти? Ҳеч Ким! Россия терма жамоасига гол урган Кожи билан Заа эса Англияда ўйнашади. Шундан хулоса чиқариб олаверинг.

Исроил РАҲИМОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz