“Пахтакор” ФК муассислари ўзгаргани ҳақида тарқатилган хабарлар ҳақиқатга мутлақо мос келмайди. Бу ҳақида “Пахтакор” футбол клуби матбуот хизмати Uff.uz'га расман хабар берди. Хабарда қуйидагича маълумот берилган.
"Бугунги кунда “Пахтакор” ФК масъулияти чекланган жамият ҳисобланиб, у 100 % Тошкент шаҳар ҳокимияти тасарруфида. Интернет сайтларида бир неча бор тарқатилган хабарлар эса ҳеч қандай асосга эга эмас. Айни вақтда “Пахтакор” ФК бу хабарлар юзасидан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Клуб барча турдаги ОАВ вакилларига мурожаат қилади ва “Пахтакор” ФК ҳақидаги хабарлар фақатгина клуб расмий сайтида тарқатилган тақдирда ҳақиқатга мос келишини билдиради", - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бироз вақт муқаддам “Пахтакор” футбол клуби акциялари тадбиркор Алишер Усмонов томонидан сотиб олингани хабар қилинган эди.
Манба: www.uff.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20