Қайднома

Қидирув

«Пахтакор» қийин ўтган учрашувда пенальтилар сериясида ғалаба қозонди

«Пахтакор» қийин ўтган учрашувда пенальтилар сериясида ғалаба қозонди

  10.04.2017 20:11
  0
  753
«Пахтакор» қийин ўтган учрашувда пенальтилар сериясида ғалаба қозонди

Ўзбекистон Кубогининг 1/16 финалида "Пахтакор" "Нурафшон"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди.

Биринчи лига иштирокчиси саналган бухороликлар ҳимояда жуда яхши ўйин намойиш этишганини таъкидлаш лозим. Улар жамоамиз уюштирган барча ҳужумларни бартараф этишди. Баъзи вазиятларда Спиродонов яхши ўйнади.

Ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди. Унда футболчиларимиз аниқроқ ўйнашди. Андреев, Булят, Искандеров, Каримов ва Лобанов зарбаларни бехато ижро этишди.

Ўз навбатида Лобанов мезбонлардан Сулаймоновнинг зарбасини қайтарди. Шу тариқа "Пахтакор" нимчорак финалда "Насаф" билан тўқнаш келади.

"НУРАФШОН" - "ПАХТАКОР" - 0:0 (пен. бўйича 3:5)

10 апрель. Бухоро. "Бухоро" стадиони.

Ҳакамлар: И.Иброҳимов, Б.Канназаров, Ж.Сарсенов.

"Нурафшон": Спиридонов, Ҳотамов, Рамазонов, Қаҳҳоров, Ильин, Ашуров, Бобоқулов, Сулаймонов, Қорёғдиев, Файзиев, Аслонов.

"Пахтакор": Лобанов, Козак, Ораховац, Булят, Алижонов (Ҳошимов, 46), А.Аҳмедов, Исматуллаев, Каримов, Искандеров, Нуруллаев (Андреев, 56), Ҳакимов (Яхшибоев, 67).

Назоратчи: Ф.Абдуллаев.


Манба: www.pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz