Қайднома

Қидирув

«Локомотив» «Истиқлол» билан ўйинда ғалабани қўлдан бой бериб қўйди

«Локомотив» «Истиқлол» билан ўйинда ғалабани қўлдан бой бериб қўйди

  11.04.2017 17:54
  0
  631
«Локомотив» «Истиқлол» билан ўйинда ғалабани қўлдан бой бериб қўйди

Осиё Чемпионлар Лигаси “А” гуруҳи 4-турида Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси ўз майдонида Теҳроннинг “Истиқлол” клубини қабул қилди.

ТТЗ мавзесидаги “Локомотив” стадионида бўлиб ўтган ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Учрашувнинг 13-дақиқасида Марат Бикмаев ҳисобни очган бўлса, 87-дақиқада Кавеҳ Ризои мувозанатни тиклади.

Мазкур ўйиндан кейин “Локомотив” 4 очко билан ҳозирча 2-ўринга кўтарилиб олди. Очколари ҳисобини 7 тага етказган “Истиқлол” гуруҳда пешқадамликни сақлаб қолди.

ОЧЛ–2017. “А” гуруҳи, 4-тур
Тошкент, “Локомотив” стадиони
11 апрель, сешанба

“Локомотив” – “Истиқлол” Теҳрон 1:1
Гол: Марат Бикмаев (13) – Кавеҳ Ризои (87)
Огоҳлантиришлар: Горбани (19), Махарадзе (39)

“Локомотив”: Игнатий Нестеров, Бобур Йўлдошев (Шерзод Файзиев, 79), Кахи Махарадзе, Икром Алибоев, Марат Бикмаев, Сардор Мирзаев, Ислом Тўхтахўжаев, Олег Зотеев, Муҳаммад Коне, Диёр Туропов (Қувондиқ Рўзиев, 64), Жалолиддин Машарипов (Ньоре Кризо, 85).
“Истиқлол”: Теҳрон: Маҳди Раҳмати, Робсон Жануарио, Умид Иброҳими, Кавеҳ Ризои, Фаршид Багери, Али Горбани (Барзаи, 83), Милад Закипуркинжи, Воря Ғофури (Ҳайдари, 62), Саид Карими (Ансари, 58), Фаршид Исмоили, Леандро Падовани.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz