Қайднома

Қидирув

Андрей Микляев: Гуруҳдан чиқиш учун ҳали имкониятимиз бор

Андрей Микляев: Гуруҳдан чиқиш учун ҳали имкониятимиз бор

  11.04.2017 19:21
  0
  537
Андрей Микляев: Гуруҳдан чиқиш учун ҳали имкониятимиз бор

ОЧЛ–2017 турнири “А” гуруҳи 4-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Истиқлол” (1:1) урашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “темирйўлчилар” устози Андрей Микляев ҳамда учрашувнинг энг яхши футболчиси Икром Алибоев иштирок этиб, учрчашув борасида ўз фикрларини билдирб ўтди.

“Уч очко қўлга киритишга яқин эдик, кайфиятимиз учналик яхши эмас. Иккинчи бўлимда ўйинимиз ўхшамади. Ғалаба қозониш учун майдонга тушган эдик. Машариповнинг Кризога алмаштирилиши хато эмас. Ҳисоб 1:1 бўлган вазиятда Бикмаев гол уришга яқин эди. Кризо эса ўша ҳужумда тўпни сақлаб қолганди.

Ҳар икки жамоа майдонга курашиш учун майдонга тушади. Иккинчи бўлимда майдон марказида ўйинни бой бердик. Муҳим футболчиларимиз Темур Кападзе ва Саламат Қутибоев йўқлиги билинди. Ўйин якунидаги хатоликлар занжири рақибнинг гол уришига олиб келди. Бугунги ўйин натижасига қарамай, гуруҳдан чиқиш учун имкониятимиз бор”, – деди Андрей Микляев.

“Афсуски, бугун очко йўқотдик. Бунинг учун мухлислардан узр сўраймиз. Насиб қилса кейинги ўйинларда ғалаба қозониб, гуруҳ босқичидан чиқишга ҳаракат қиламиз”, – деди Икром Алибоев. 


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz