Қайднома

Қидирув

«Бунёдкор» «Зоб Аҳан»га мағлуб бўлди ва гуруҳда қолиб кетди

«Бунёдкор» «Зоб Аҳан»га мағлуб бўлди ва гуруҳда қолиб кетди

  11.04.2017 22:23
  0
  702
«Бунёдкор» «Зоб Аҳан»га мағлуб бўлди ва гуруҳда қолиб кетди

Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 мусобақаси “С” гуруҳи 4-турида Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси Исфахонда “Зоб Аҳан” футболчиларига қарши баҳс олиб борди.

Foolad Shahr Stadium майдонида ўтказилган ўйинда эронликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиннинг 5-дақиқасида Воҳид Муҳаммадзода ҳисобни очган бўлса, 54-дақиқада Муртазо Табризи “Зоб Аҳан” устунлигини оширди.

72-дақиқада Шаҳзобдек Нурматовнинг боши билан берган зарбаси голга айланди ва ҳисоб қисқарди. Аммо ўйин якунига қадар бошқа гол киритилмади ва “қалдирғочлар” 1:2 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилди.

Ушбу беллашувдан кейин “Зоб Аҳан” очколари сонини 7 тага етказиб, гуруҳда 2-ўринга жойлашди. Тўртта учрашувда умуман очко жамғара олмаган “Бунёдкор” гуруҳдан чиқиш имкониятини йўққа чиқарди.

ОЧЛ–2017. “С” гуруҳи, 4-тур

Исфахон, Эрон

11 апрель, сешанба

“Зоб Аҳан” – “Бунёдкор” 2:1

Голлар: Воҳид Муҳаммадзода (5), Муртазо Табризи (54) – Шаҳзодбек Нурматов (72)

Огоҳлантириш: Отабек Шукуров (71)

“Зоб Аҳан”: Муҳаммадрашид Мазаҳери, Али Ҳамам, Муҳаммад Нажадмеҳди, Воҳид Муҳаммадзода, Меҳрон Деракшан, Ризо Ҳусайни (Ҳагверди, 90), Даниал Эсмоилфар, Маҳди Маҳдипур, Эҳсон Паҳлавон, Муртазо Табризи, Жерри Бенгтсон (Меҳди Ражабзода, 82).

“Бунёдкор”: Мурод Зуҳуров, Рустамжон Ашурматов, Акрам Комилов, Жавлон Мирабдуллаев, Дилшодбек Аҳмадалиев, Душан Мичич (Достонбек Ҳамдамов, 46), Сардорбек Азимов, Миржамол Қосимов (Шаҳзодбек Нурматов, 57), Отабек Шукуров, Хуршид Ғиёсов, Элдор Шомуродов.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz