Қайднома

Қидирув

ЕЧЛ: «Ювентус» ўз майдонида «Барселона»га қақшатгич зарба берди

ЕЧЛ: «Ювентус» ўз майдонида «Барселона»га қақшатгич зарба берди

  12.04.2017 08:53
  0
  978
ЕЧЛ: «Ювентус» ўз майдонида «Барселона»га қақшатгич зарба берди

Европа чемпионлар лигасининг 1/4 финал босқичидан ўрин олган “Ювентус” – “Барселона” учрашуви якунига етди.

Унда туринликлар йирик ҳисобда ғалабани қўлга киритишди.

Аввал, Пауло Дибала 7 дақиқада ҳисобни очиб "Ювентус"ни олдинга олиб чиқди.

"Барселона"нинг тезкор гол ўтказиб юборгандан сўнг кетма - кет уюштирган ҳужумлари ҳавфли кўриниш олди. Лекин Иньеста Буффон билан бирга - бир вазиятни голга айлантира олмади.

Шундан сўнг туринликлар босимни кучайтиришни бошлашди. Тезкор гол урилганидан сўнг Дибала яна ўзини кўрсатди.

22 дақиқага келиб учрашувда ҳисоб ўзгарди. Дибала каталонияликлар ҳимоячилари томонидан очиқ қолдирилган ҳолатда ҳаводан йўналтирилган тўпни Пауло тер Штеген қўриқлаётган дарвозанинг олис бурчагига жойлаб қўйдию

Бу голдан сўнг Дибала ўйиннинг чинакам қаҳрамонига айланди.

Жамоалар танаффусга 2:0 ҳисобида йўл олишди. Барча испаниялик мухлислар "Барселона"нинг қайтишини кутишаётган бир паллада "Ювентус" ҳимоячиси Кьеллини ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

"Барселона"да ўйин сўнггига қадар бир қанча вазиятлар юзага келди. Лекин туринликлар ҳимояси бугун чинакам қўрғон каби ҳимояланди. 

Жанлужжи Буффон ҳам бир нечта вазиятларда ўз жамоаси жонига оро кириб, "Ювентус"ни муқаррар голдан сақлаб қолди.

Шу тариқа, учрашувда "Ювентус" илк ўйинда "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кейинги босқичга чиқиш имкониятларини ошириб олди.

"Ювентус" - "Барселона" 3:0 (2:0)

Голлар: 1:0 – 7 Дибала, 2:0 – 22 Дибала, 3:0 – 55 Кьеллини.

Ювентус – Буффон, Бонуччи, Алекс Сандро, Дани Алвес, Кьеллини, Пьянич (Бардзальи, 89), Хедира, Куадрадо (Лемина, 73), Манжукич, Дибала (Ринкон, 81), Игуаин.

Барселона –  тер Стеген, Пике, Умтити, Матье (Андре Гомеш, 46), Маскерано, Иньеста, Ракитич, Серджи Роберто, Неймар, Суарес, Месси.

Огоҳлантиришлар: Дани Алвес (28), Суарес (53), Иньеста (57), Манджукич (63), Хедира (74), Лемина (90), Умтити (90).


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz