Қайднома

Қидирув

«Рединг» АПЛдан умуман чиқиб кетиши мумкин

«Рединг» АПЛдан умуман чиқиб кетиши мумкин

  12.04.2017 08:08
  0
  699
«Рединг» АПЛдан умуман чиқиб кетиши мумкин

Англия футбол лигаси "Рединг" Чемпионшипдан Премьер-лигага чиққан тақдирда уни мусобақадан четлатиш ҳолатини кўриб чиқмоқда.

Бунга сабаб сифатида "Рединг" хитойлик сармоядорлар билан музокара бошлагани кўрсатиляпти. Клубни Дай Йонг ва унинг синглиси Дай Сю Ли сотиб олишни истамоқда.

Бу тадбиркорлар 2016 йилнинг сентябр ойида "Халл"ни сотиб олиши мумкин эди аммо харид жараёни шаффоф кўриниш олмагани боис Англия футбол лигаси савдони тўхтатиб қўйди. Агар "Рединг" шунга қарамай хитойликларга сотиладиган бўлса, клуб Премьер лигага қўйилмаслиги мумкин.

"Рединг"га 2014 йилдан буён таиландлик тадбиркорлар эгалик қилиб келмоқда. Клубда молиявий муаммолар бор ва ҳатто банкротлик эълон қилиниши ҳам мумкин. Бироқ клуб Премьер лигага чиқса 200 миллион фунт ишлаб олади.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz