Қайднома

Қидирув

Уйғонинг, йигитлар!

Уйғонинг, йигитлар!

  12.04.2017 19:35
  0
  1559
Уйғонинг,  йигитлар!

Очиғи, ОЧЛ 3-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Зоб-Оҳан» ва «Истиқлол» - «Локомотив» учрашувларини кузатиб, беихтиёр «Футболда боримиз шу экан-да» қабилида хулосага келгандим. Ахир ўша ўйинларда футболчиларимизда на иштиёқ ва на ғалаба учун шижоат сезилди. Рақибларнинг ҳар томонлама устунлик қилишгани ҳам рост. Умуман, футболимизда тезлик ва жисмоний ҳолат ҳамон катта муаммо бўлиб қоляпти.

Бу борада Осиё миқёсида ҳам анча орқада қоляпмиз. Негадир мураббий ва мутахассисларимиз бу камчиликлар хусусида дангал гапиришмайди. Дейлик, футбол кўрсатувларида танқид йўқ, савия жуда паст. Айрим шарҳловчиларнинг овози умуман эфирга тўғри келмайди.

Журналистнинг вазифаси қайсидир ўйинчининг нега майдонга тушмаганини ўз ҳамкасбидан сўраш эмас («Гол» кўрсатувида шундай бўлди), бунинг сабабини бевосита мураббий орқали аниқлаб, мухлисларга етказишку.

Нима бўлганда ҳам, мухлис эканмиз, ОЧЛнинг 4-тур ўйинларига умид билан боқамиз. Чемпион ва вице-чемпионимиз энди дарз кетган ишончни бутунлай синишига йўл қўймасликлари керак. Бас, шундай экан, уйғонинг, йигитлар!

Тўлқин ШАЙМАНОВ, Хатирчи тумани.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Термамиз етакчилари қандай фикрда?

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

  • Сизнингча, Олий лига-2017 ни қайси жамоалар тарк этади?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.