Қайднома

Қидирув

Golden Boy кимга тегади?

Golden Boy кимга тегади?

  12.04.2017 18:45
  0
  698
Golden Boy кимга тегади?

Tuttosport нашри йилнинг энг яхши ёш футболчиси учун бериладиган Golden Boy-2017 совринига даъвогарлар рўйхатини эълон қилди. Аслида экспертлар куз ойларида овоз беришади. Мухлислар эса газетанинг расмий сайти орқали ҳозирдан овоз бериб боришлари мумкин.

Бош соврин учун 21 ёшга тўлмаган деярли 100 нафар футболчи номзоди кўрсатилган. Умуман олганда, рўйхатда ҳали унча танилмаган йигитлар ҳам бор.

Шунингдек, бир қатор собиқ ва машҳур футболчилар ўғиллари ҳам жой олишди - Жастин Клюйверт, Лука Зидан, Янис Хаджи, Федерико Кьеза. Энг машҳур номзодлар сифатида Габриэль Жезус, Жанлуижи Доннарумма, Килиан Мбаппе ва Усмон Дембелени кўрсатиш мумкин. Айни пайт сўров давом этяпти ва унда Мбаппе етакчилик қилмоқда.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz