Қайднома

Қидирув

Превью: «Машъал» – «Қўқон-1912»

Превью: «Машъал» – «Қўқон-1912»

  13.04.2017 01:55
  0
  662
Превью: «Машъал» – «Қўқон-1912»

“Машъал” ва “Қўқон-1912” олий лигада 10 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Машъал” клубининг устунлигини кўрсатмоқда.

“Машъал” жамоамиз ушбу рақибни 6 марта мағлуб этган. 2та ўйинда дуранг қайд этилган. “Қўқон-1912” ҳисобида 2та ғалаба мавжуд. “Газчилар” ўзаро ўйинларда 18та гол уришган, Қўқонликлар 9 марта жамоамиз дарвозасини ишғол этишган. 

“Машъал” жамоамиз ўзаро ўйинларда 20 очкога эга бўлган, Қўқон клуби ҳисобида 8 очко бор. “Машъал”нинг ўзаро ўйинларда энг йирик ғалабаси 3:0 га тенг бўлса, “Қўқон-1912”нинг энг йирик муваффақияти 3:1 бўлиб турибди. Водий жамоаси ҳозирга қадар Муборакда бирор марта ҳам ғалаба қозона олишмаган.

Муборакда ўтган барча учрашувлар:

26.06.2016 «Машъал» - «Қўқон-1912» 2:0

25.04.2015 «Машъал» - «Қўқон-1912» 3:0

20.09.2003 «Машъал» - «Қўқон-1912» 3:2

02.11.2002 «Машъал» - «Қўқон-1912» 2:0

15.04.1995 «Машъал» - «Қўқон-1912» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Машъал” Муборакда бўлиб ўтган 5та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонган. Жамоамиз  Муборакда ҳар бир ўйинда камида иккитадан тўп киритган.


Манба: www.fcmashal.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz