Қайднома

Қидирув

Рио Фердинанд: «Барселона»нинг 5 - 6 футболчиси жамоа либосини кийишга умуман нолойиқ

Рио Фердинанд: «Барселона»нинг 5 - 6 футболчиси жамоа либосини кийишга умуман нолойиқ

  12.04.2017 19:14
  0
  977
Рио Фердинанд: «Барселона»нинг 5 - 6 футболчиси жамоа либосини кийишга умуман нолойиқ

BT Sport эксперти ва “Манчестер Юнайтед” собиқ футболчиси Рио Фердинанд “Барселона”нинг кеча “Ювентус” учраган йирик (0:3) ҳисобдаги мағлубиятига ўз фикрларини билдириб ўтди.

“ПСЖ ва “Ювентус” ўртасидаги фарқ шуки: туринликлар маҳорат бобида ПСЖдан бир чандом устун туришади.

“Ювентус” ҳимоячилари кеча жуда мустаҳкам ва ишончли ўйин кўрсатишди. “Барселона” эса яна Париждаги хатосини такрорлади.

“Ювентус” футболчилари Аллегри кўрсатмаларини ўйиннинг сўнгги дақиқаларига қадар амалга ошириб, якунда ғалабани ўзлариники қилишди.

Бундан ташқари, имконият юзага келган вақт ундан фойдаланишни ўйлашди, “Барселона” бўлса бунинг аксини амалга оширди.

“Барселона” таркибида қайси футболчи майдонга тушиши муҳим эмас, агар вазиятга реал баҳо берадиган бўлсам, каталониялик ҳужумчилар ўйинда умуман кўриниш беришмади.

“Барселона”нинг айрим 5 - 6 футболчиси жамоа либосини кийишга умуман нолойиқ деб ҳисоблайман”, – дейди Фердинанд BT Sport телеканали эфирида.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz