Қайднома

Қидирув

Превью: «Металлург» - «Навбаҳор»

Превью: «Металлург» - «Навбаҳор»

  13.04.2017 00:14
  0
  653
Превью: «Металлург» - «Навбаҳор»

Олий лиганинг 6-турида Бекободдаги ўйингоҳда "Навбаҳор" "Металлург" жамоаси меҳмони бўлади

 

6-тур. 15 апрель. 16:00

«Металлург» - «Навбаҳор»

Ҳакамлар: Х. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувасилов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), О. Туйчибаев (Фарғона)

Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).

ПФЛ вакили: Н. Лутфулин.

 

“Навбаҳор” ва “Металлург” клублари олий лигада шу кунгача 38 бор куч синашишган. “Навбаҳор” 18та ўйинда ғалаба қозонган. 11та учрашувда “Металлург”нинг қўли баланд келган. Бу жамоалар ўртасидаги ўйинларда 9 марта дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида катта устунлик “Навбаҳор” томонида: 60:44.

“Лочинлар” ўзаро ўйинларда 63 очкога эга бўлишган, “Металлург” эса 42 очкони қўлга киритган. “Навбаҳор”нинг “Металлург” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 7:0га тенг бўлса, “Металлург”нинг наманганликлар устидан эришган энг йирик ғалабаси – 5:1.

Ўтган мавсум Наманганда ўтган учрашувда 0:1 ҳисобида "Металлург" зафар қучган бўлса, Бекободдаги учрашувда мезбонлар 5:1 ҳисобида йирик ғалабага эришганди.

“Металлург” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:

2016 йил. «Металлург» - «Навбаҳор» 5:1

2015 йил. «Металлург» - «Навбаҳор» 2:3

2014 йил. «Металлург» - «Навбаҳор» 2:0

2013 йил. «Металлург» - «Навбаҳор» 2:1

2012 йил. «Металлург» - «Навбаҳор» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Металлург” ўз майдонида ушбу рақибга 3 марта имкониятни бой бериб қўйган. 19та ўйиннинг 10тасида майдон эгалари зафар қучишган. 5та ўйин дуранг билан тугаган. “Навбаҳор” сўнгги бор 2015 йилда Бекободдан ғалаба билан қайтган.


Манба: www.lochinlar.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz