Қайднома

Қидирув

«Реал» сафарда «Бавария»ни мағлуб этди. Роналду ўйин қаҳрамони!

«Реал» сафарда «Бавария»ни мағлуб этди. Роналду ўйин қаҳрамони!

  13.04.2017 02:11
  0
  763
«Реал» сафарда «Бавария»ни мағлуб этди. Роналду ўйин қаҳрамони!

Европа чемпионлар лигасининг 1/4 финал босқичидан ўрин олган “Бавария” – “Реал” учрашуви якунига етди.

Унда “Бавария” ўз майдонида “Реал”га имкониятни бой берди.

Биринчи бўлиб, 23 дақиқада Артуро Видаль ҳисобни очган бўлса, яна бир вазиятда 11 метрлик нуқтада адашди.

Иккинчи бўлим бошига қадар ўйинда шу ҳисоб сақланиб қолди.

Учрашувнинг иккинчи ярми бошланиши биланоқ, Роналду тезкор гол киритиб ўртадаги мувозанатни тенглаштирди.

61 дақиқада мезбонлар ҳимоячиси Хави Мартинес Роналдуга ишлатган қўполлиги учун иккинчи сариқ карточка билан жазоланди ва “Бавария”ни ночор аҳволга солиб қўйди.

Бир киши кам бўлиб қолган “Бавария” ўйин охирига қадар деярли “Реал” дарвозаси томон хавфли ҳужум уюштира олмади.

Мадридликларнинг кетма – кет уюштирган ҳужумлари 77 дақиқага келиб, ўз самарасини берди.

Бейлнинг ўрнига майдонга тушган истиқболли футболчи Асенсионинг узатмасидан сўнг Роналду Нойер қўриқлаётган дарвозани нишонга олиб “Реал”га “Бавария” устидан иродали ғалабани тақдим этди.

Учрашувда Бензема ва Рамослар ҳам гол уришди, лекин ўйинни бошқарган италиялик ҳакам Никола Риццоли бу голларда мадридлик футболчилар ўйиндан ташқари ҳолатда эканлигини тасдиқлади.

Шу тариқа, “Реал” ва Роналду “Бавария” билан ўйинда иродали ғалабага эришиб, кейинги босқичга илк қадамини қўйди.

Европа лигаси 1/4 финал босқичи, дастлабки учрашув

“Бавария” – “Реал Мадрид” 1:2 (1:0)

Голлар: 1:0 – 25 Видаль, 1:1 – 47 Роналду, 1:2 – 77 Роналду.

Бавария – Нойер, Мартинес, Алаба, Боатенг, Лам, Алькантара, Рибери (Дуглас Коста, 67), Хаби Алонсо (Бернат, 64), Видаль, Роббен, Мюллер (Коман, 81).

Реал Мадрид – Навас, Карвахаль, Начо, Марсело, Рамос, Кроос, Модрич (Ковачич, 90), Каземиро, Бэйл (Асенсио, 59), Бензема (Хамес, 83), Роналду.

Огоҳлантиришлар: Кроос (44), Карвахаль (45), Хаби Алонсо (47), Мартинес (58), Видаль (90).

Четлатиш: Мартинес (61).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz