Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор»: Ойбек Қиличев 2 ўйинга четлатилди

«Навбаҳор»: Ойбек Қиличев 2 ўйинга четлатилди

  13.04.2017 18:33
  0
  1006
«Навбаҳор»: Ойбек Қиличев 2 ўйинга четлатилди

Олий лига тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра "Динамо"га қарши 4- турда майдондан четлатилган жамоамиз ярим ҳимоячиси Ойбек Қиличев икки ўйинга дисквалификация қилинди.

Самарқанддаги учрашувда футболчимиз 75- дақиқада ўз ўрнини Дарко Станоевичга бўшатгач мухлисларга қарата хақоратли имо-ишора кўрсатгани учун шундай жазога тортилди. Қиличев шунингдек жарима ҳам тўлайди.

Ойбек 5- турда "Машъал" билан ўйинни ўтказиб юборганди. Энди дисквалификация сабабли у "Металлург" билан (6- тур, 15 апрель) тўқнашувда ҳам "лочинлар"га ёрдам бера олмайди. Қиличев 7- турда (21 апрель) "Навбаҳор" - "Шўртан" қарама-қаршилигида майдонга тушиши мумкин.


Манба: www.pfcnavbahor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz